Latest news

18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  2 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  0 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  1 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  4 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  3 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0

Одил Аҳмедов: "Хитойликлар билан уч йиллик шартномага имзо чекдим" News

Одил Аҳмедов: "Хитойликлар билан уч йиллик шартномага имзо чекдим"

Кеча Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клубига кўчиб ўтган Одил Аҳмедов бу трансфер ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Бу шартнома қандай амалга ошди ва у неча йилга тузилди?
- Биринчи давра якунига етганидан кейин кўплаб жамоалардан таклифлар тушди. Уйда дам олаётган пайтим "Шанхай СИПГ" бош мураббийи, Виллаш Боашнинг шахсан ўзидан қўнғироқ бўлди. Бу мураббийни Россиядаги фаолиятидан биламан. Кучли мутахассис. Чемпионлик характерига эга. Португалиялик мутахассис, тузаётган жамоасида мен ҳам бўлишимни исташини айтди. Футболчи учун мураббийнинг чақируви муҳим. Демак биз у билан келишиб ишлай оламиз. Шундан сўнг иккиланмай клубнинг таклифига рози бўлдим. Бу ерда улар "Краснодар" билан ҳам ишни ҳал қилишди.

- Шартнома неча йилга тузилди, бошқа вариантлар бормиди?
- Россиянинг ўзидан бир неча таклифлар бор эди. Европадар ҳам чиқишди. Аммо "Краснодар" талаб қилган суммани Хитой клубигина беришга тайёрлигини айтди. Қолаверса уларнинг 3 йиллик шартномаси барчамизни қониқтирди. Қолаверса, дунё юлдузлари Хитойни маъқул кўришаяпти. Бу бежизга эмас.

- Дунё юлдузлари билан бирга ўйнаш сизга бегона эмас, эндиги юлдуз шеригингиз, аввалгисидан фарқли равишда Бразилия терма жамоасининг асосий ҳужумчиси...
- Бундай савиядаги юлдузлардар кўп нарса ўргансангиз бўлади. Майдонда ҳам унинг ташқарисида ҳам. Мен улардан кўп нарса ўргандим деб айта оламан бу ҳам менинг омадим.


- Аввалига Сулеймон Керимов, энди Сергей Галицкий, икки сафар ҳам сиз раҳбарларнинг ёқимтойига айлана олдингиз, Галицкийнинг айнан ўзи сизни клубга трансфер қилганди, у билан хайрлашиш қандай кечди?
- Нимасини айтасиз? "Анжи"да Сулаймон Керимов, "Краснодар"да Галицкий менга бошқача қарашди. Бу трансфердан Галицкийнинг хабари бўлган. Айнан у кишининг ўзи менга қўнғироқ қилиб қароримни ҳурмат қилиши ва кейинги фаолиятимга омад тилади. Бирга фаолият олиб борганимиздан мамнун эканлигини таъкидлади. Мен ҳам ўз навбатида "Анжи" ва "Краснодар" раҳбарларига раҳмат айтаман.

- Табиийки трансфердан манфаатдорсиз, лекин бундан кўпроқ Наманган футболи ҳам ютса керак, яъни у ерда бошлаган футбол мактабларингиз?
- Нима десам экан, бу трансферсиз ҳам у ерда режамдаги ишни қилишга тайер эдим. Бу борада вилоят ҳокими, Хайрулла Ҳайитбоевич ҳам қўлдан келган ёрдамини беришини айтиб ўтди. Яқин йиллар ичида Наманганда болалар футболини юқори чўққига олиб чиқишга ҳаракат киламиз. Бунинг учун бироз вақт керак.

- Ўтаётган йил ва келаётган йил ҳақида...  
- 2016 йилда халқимиз катта йўқотишга дуч келди. Республикамизнинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов бу дунёни тарк этдилар. Биз у кишининг хотираларини бир умр ёдда тутамиз. Айнан шу ҳолат дилимизни хира қилди. Лекин биз бундан тушкунликка тушмаслигимиз ва уларга муносиб издош бўлган ҳолда, янги Президентимиз билан юқори чўққиларни забт этишда давом этишимиз керак. Барчангизга янги йил, омадли ва баракали келсин!


Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика