Latest news

19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  0 18:54"Челси" ва "Ливерпуль" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 18:28Ла Лига. "Атлетико" Мадридда "Валенсия"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  4 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  6 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  7 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  11 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  35 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  3 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3

Одил Аҳмедов: "Хитойга ўтиш ортга ташланган қадам эмас" News

Одил Аҳмедов: "Хитойга ўтиш ортга ташланган қадам эмас"

"Краснодар" собиқ ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов "Шанхай СИПГ" клубига ўтиши ҳақида гапириб берди.

"Менда Хитой клублари билан бирга, Европадан ҳам таклифлар бор эди. Бироқ, барчасини ўйлаб кўрдим ва шу қарорга келдим. Сабаби Хитойга ўтиш "Краснодар"га максимал фойда келтирарди. Хитой чемпионатига ўтиш ортга ташланган қадам деб ўйламайман, сабаби ҳозир бу чемпионатда жаҳоннинг энг кучли футболчилари ўйнашмоқда ва энг кучли мураббийлари ишлашмоқда. Қарор қабул қилишдан олдин Виллаш-Боаш билан гаплашиб олдим. У жамоадаги вазият ҳақида гапирди, менинг жамоадаги ролимни айтиб берди, шундан кейин ўтишга қарор қилдим", - дейди Аҳмедов.

"Менинг трансферим терма жамоага фойдали бўлади, сабаби мени терма жамоа устозлари кузатиб боришади", - дейди футболчи.




"Афсуски, жамоа билан хайрлаша олмадим, сабаби таътил бошланиши билан учиб кетгандим. Шартномага қўл қўйишдан олдин Сергей Галицкийга қўнғироқ қилдим, бир биримизга омад тиладик. Сергей Николаевич каби инсонлар Россия футболига жуда керак, сабаби у мамлакат футболига кўп ишлар қилмоқда. Унга жамоа билан бирга Россия чемпиони бўлишини тилайман, зеро у бунга ҳақли", - дейди Аҳмедов.

Аҳмедов "Краснодар"га 2014 йилда "Анжи"дан кўчиб ўтганди. Бу клуб сафида ҳамюртимиз 101та ўйинда майдонга тушиб 7та гол урди ва 13та голли пас оширди. Клуб таркибида Россия чемпионати бронза медали соҳибига айланди ва Россия Кубоги финалига чиқди. 2014/15 йилги мавсумда "Краснодар"нинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика