Одил Аҳмедов ва Владимир Козак "Навбаҳор" машғулотларида қатнашишди
12 dec 2019 23:17
News
Одил Аҳмедов ва Владимир Козак "Навбаҳор" машғулотларида қатнашишди
“Лочинлар” бугун ҳам “Марказий” ўйингоҳнинг захира майдони ёнида жойлашган мини – футбол майдончасида машғулот ўтказишди.
Тайёргарлик жараёнини доимгидек, “Навбаҳор”нинг ёрдамчи мураббийлари - Аъзам Ражаббоев ва Мустафо Байрамов олиб боришди.
Эътиборлиси, “лочинлар”нинг бугунги машғулотида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки нафар наманганлик вакили – Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ҳамда “Пахтакор” ҳимоячиси Владимир Козак иштирок этишди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур футболчилар ўз спорт формаларини йўқотмаслик мақсадида, “Навбаҳор” аъзолари билан биргаликда шуғулланишди.
Шунингдек, наманганликларнинг бугунги тайёргарлик жараёнини якунига етган мавсумнинг 1-даврасида "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилган, 2-даврада эса Самарқанднинг “Динамо” клубида тўп сурган тажрибали ҳужумчи Баҳодир Насимов ҳам кузатганлигини таъкидлаш жоиз.
Футболчиларга машғулотларда куч-қувват тилаб қоламиз.

Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments