Latest news

23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  0 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3

Одил Аҳмедов ва унинг академияси "Football Group" агентлиги билан шартнома имзолади News

Одил Аҳмедов ва унинг академияси "Football Group" агентлиги билан шартнома имзолади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори, Германия ва Ўзбекистон ҳамкорлигида ташкил топган "Football Group" агентлиги билан шартнома имзолади.

Унга кўра агентлик футболчининг кейинги фаолияти билан шуғулланади. Шу билан бир қаторда "Одил Аҳмедов" футбол академияси тарбияланувчиларига Европа эшикларини очиш устида иш олиб боради. Ундан ташқари агентлик, бошқа жамоа футболчилари билан ҳам ишлайди.


Компания, Аҳмедов билан "Краснодар"да бирга фаолият олиб борган Марат Измайлов билан ҳамкорликни йўлга қўйди. "Спортинг" ва "Порту"даги ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган Измайлов айни пайтда Португалияда истиқомат қилади ва у агентлик мижозларини айнан Португалия бозори орқали катта футболга олиб кирмоқчи.



"Мен футболда жуда кўплаб дўстлар ортирдим ва барча алоқаларимни "Football Group" агентлигига топширдим. Улар орасида Марат Измайлов ва унинг агентлари ҳам бор. Ундан ташқари, устозим Виллаш Боаш билан ҳам таништираман. Ўйлайманки, у ёш ўзбекистонлик истеъдод эгаларига менга берган имкониятини беради. Яқинда мен билан анча йил бирга тўп тепган Халк ҳам Европадан клуб сотиб олиш ниятини билдирди ва унга тарбияланувчиларимиз кўплигини айтиб қўйдим. ЭтоО, Роберто Карлос ва Россия премьер лигасида фаолият олиб бораётган собиқ ҳамкасбларим билан ҳам алоқалар сақланиб қолган. Уларнинг ёрдамида футболчиларимизни Европага чиқиб кетишини чин дилдан истайман. Яна, водийда шуғулланаётган болаларни легионер савиясига чиқишларида ва чет эл жамоаларида тўп тепиб кетишлари устида иш олиб боришни ният қилганмиз", - дейди Одил Аҳмедов.


Одил Аҳмедовнинг кейинги фаолияти, академиясининг фаолияти ва унинг янги қурилиши кутилаётган базаси, Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида катта видео интервьюни тез кунларда томоша қиласиз.

Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика