Latest news

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  3 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  5 23:10Салоҳ қайтди!  9 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Одил Аҳмедов, Тўлабек Акрамов, Баҳодир Мирзаев ва Диёр Имомхўжаев. ПФЛ Ижроия қўмитаси мавсум олдидан йиғилиш ўтказди News

Одил Аҳмедов, Тўлабек Акрамов, Баҳодир Мирзаев ва Диёр Имомхўжаев. ПФЛ Ижроия қўмитаси мавсум олдидан йиғилиш ўтказди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитасининг 2024 йилги режалар юзасидан учрашуви бўлиб ўтди.

Ижроия қўмитанинг 9 нафар аъзосидан уч нафари йиғилишда иштирок этмади. Қўмитанинг ягона бўлган аёл аъзоси Азиза Татлимуратова Осиё футбол конфедерациясида иш бошлади. Шундан келиб чиқиб, унинг қўмитадан чиқиши маъқулланди. Турон клуби собиқ президенти Олимхон Аҳмедов эса Лига билан илиқ алоқаларини сақлаб қолишини маълум қилиб, ўзининг Ижроия қўмитадан чиқарилишини сўради. Қўмита уларнинг ўрнини қандай тўлдириш масаласида келишиб олди.

Ассоциация вице-президенти Одил Аҳмедов, Лига бош директори Диёр Имомхўжаев, қўмита аъзоси ва бир вақтнинг ўзида котиби Ойбек Иброҳимхонов, "Локомотив", ОКМК, "Насаф" клублари раҳбарлари Тўлабек Акрамов, Баҳодир Мирзаев ҳамда Алишер Юсупов йиғилишда иштирок этди, кворум жам бўлди. Хоразм клуби раҳбари Мақсуд Каримов узрли сабаб билан йиғилишда иштирок эта олмади.

Йиғилишда 2024 йилги режалар ҳамда 2025 йилги мавсумга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди. Лига раҳбари қўмита аъзоларига 2023 йилги мавсум юзасидан молиявий ҳисобот топширди. Ҳисоботда Лига даромадлари қандай кўринишда бўлгани ва улар қандай сарф этилгани юзасидан маълумот берилди.

Қўмита 2024 йилги мавсум бўйича қатор масалаларни кўриб чиқди ҳамда қарорлар қабул қилди. Жумладан, 2024 йилги мавсум учун қатнашчилик бадали миқдори қаторасига тўртинчи йил ўзгаришсиз қолди. Мавжуд инфляция ҳисобига у йилдан-йилга камайиб бораётгани эътироф этилди. Шунингдек, хорижлик футболчи ва мутахассис учун тўлов миқдори ҳам ўзгармади.

Қўмита кўриб чиққан ва жамоатчиликка ошкор этилиши лозим бўлган масалалар юзасидан Лига расмий сайти орқали маълумот бериб борилади.




Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика