Latest news

19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  0 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  4 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  6 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  8 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  5 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  6

Одил Аҳмедов: "Плей-оффда кимга қарши ўйнашимизнинг фарқи йўқ" News

Одил Аҳмедов: "Плей-оффда кимга қарши ўйнашимизнинг фарқи йўқ"

Терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов Туркманистонга қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Тўғриси, бунчалик осон ғалаба қозонамиз деб ўйламагандим. 90 дақиқа давомида ташаббус биз томонда бўлди. Кейинги босқичга чиққанимиздан жудаям хурсандмиз. Навбатдаги учрашувларда ҳам яхши ўйин намойиш этиб, мухлисларни хурсанд қиламиз.

Ўйин олдидан Марказий Осиё дербиси эканлигини, ғалаба зарурлигини тушуниб тургандик. Учрашувга ўзимизни тайёрлаб, тезкор гол киритишни мақсад қилгандик. Дастлабки голдан сўнг яна рақиблар дарвозасини ишғол қилишга ҳаракат қилдик. Бунга эриша олдик.

Кейинги босқичдаги рақиб? Олдимиздаги вазифа - ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Шунинг учун, ҳозирча фақат Япония терма жамоаси ҳақида ўйлаяпмиз.

Осиё чемпионатида гуруҳдан кучсиз жамоа чиқмайди. Шунинг учун, ҳар бир рақибга қарши ўйнашга тайёрмиз. Кимга тушишни фарқи йўқ", - деди Одил Аҳмедов.




Rating: +72   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика