Latest news

08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  3 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  2 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  3 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  3 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  6 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  4 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1

Одил Аҳмедов: "Мен қарзимни узмай қўймайман" News

Одил Аҳмедов: "Мен қарзимни узмай қўймайман"

Наманган вилоятида ўз фаолиятини бошлаш арафасида турган "Одил Аҳмедов" футбол академияси ҳақида хабар бердик.

Жароҳат туфайли Тошкентда ушланиб қолган Одил Аҳмедов кеча клуби сафидаги ўйинни ўтказиб юборди. Хитойга кетишидан олдин бугун футболчи билан қисқача суҳбатлашдик. Суҳбат асосан, Аҳмедовнинг водий учун очаётган академияси ҳақида бўлди.

"Эрондан қайтгач бурнимни операция қилдирдим. Шунинг учун ҳам Хитой чемпионатида тур ўйинини ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Анчадан бери қийнаб келаётган муаммодан холис бўлганим яхши бўлди. Ҳозир ҳолатим анча яхши", - дея гап бошлади Аҳмедов.

- Одил, бугун Наманган вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда фаолият бошлаш арафасида турган академиянгиз ҳақида ўқиб хурсанд бўлдик, шу ҳақда батафсил ахборот берсангиз...
- Водий футболи тарбияланувчиси ва Наманган фарзанди сифатида водийлик истеъдодларга имкон беришни вазифам деб билдим. Бу лойиҳани биринчи бўлиб Наманганда бошлаймиз. Кейин қизиқиш бўлса, водийнинг бошқа вилоятларида ҳам уни амалга оширамиз. Ниятимиз, водий фарзандларини узоқларда сарсон бўлишининг олдини олиб, пойтахтдаги савияни водийга олиб кириш. Лойиҳамизни қўллаб-қувватлаётгани учун, вилоятимиз ҳокими Хайрулло Ҳайитбоевичга раҳмат айтиб ўтиш бурчим. У кишининг қўллаб-қувватлаши натижасида шаҳримиздаги спорт коллежи футбол бўлимида катта иш бошлаш арафасида турибмиз", - дейди Одил Аҳмедов.

- Танлов ҳайъат аъзолари қаторида кимларни кўрамиз, умуман танловни адолатли бўлиши йўлида қандай ишлар амалга оширилади?

- Бу лойиҳани амалга оширишдан мақсад даромад кўриш эмас, шундай экан, у ерда энг зўрлар жамланиши керак. Болалар футболида ўз ўрнига эга мутахассислардан Дилшод Нуралиев, бугунги кунда МТЖда фаолият олиб бораётган сербиялик мутахассис Деян Журжевич ва водийдаги мутахассисларни жалб этамиз. Ҳеч қандай таниш-билишга ўрин қолдирмаймиз. Ҳужумчиларга баҳо беришда Анвар Солиевнинг маҳорати ҳам асқотади.


- Энг яхшиларни йиғиш бу битта масала, уларни юқори савияга олиб чиқиш бўйича қандай режаларингиз бор?
- Барчангизга маълум, Россияда "Краснодар" клубида фаолият олиб бордим. Айни пайтда бу жамоанинг академияси Европадаги энг яхшилардан бири. Улар билан албатта ҳамкорликни йўлга қўямиз. 13 ёшгача "Odil Junior" филиаллари орқали футболчиларни тоблаб борамиз. Шундан кейин у ердаги энг яхшиларни водийдаги коллежларга жойлаб, назорат қиламиз. Асосий мақсад мураббийларнинг малакасини юқори чўққига олиб чиқиш. Спорт инвентарлари ҳам замонавий бўлиши керак ва энг муҳими Республика бўйлаб ўтказиладиган мусобақаларда доимий иштирок этишни таъминлашимиз керак. Бу борада ўз ҳиссамни албатта қўшаман. Водий лигасини тузиш орқали, катта марраларни забт этамиз. Яна бир нарсани қўшимча қилмоқчиман, биз янги иш бошлаяпмиз. Ота-оналар ўз фарзандларини бизга ишониб топширсалар, 4-5 йил ичида натижа беришни бошлаймиз. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси орқали насиб қилса миллий терма жамоагача йўлни босиб ўтамиз.

- Водий клубларининг бугунги ҳолати ҳақида нима дейсиз?

- Авваллари водийнинг барча жамоаларида маҳаллий футболчилар фаолият олиб борарди. Улар биз учун ҳақиқий юлдуз саналарди. Ҳозир водий клубларида маҳаллий футболчилар жуда камайиб кетди. Табиийки пул билан муаммо бўладиган бўлса, улар жамоани тарк этадилар. Бу футболнинг ёзилмаган қонуни. Водийлик футболчиларни тоблаш орқали, уларга ўз вилоятларига бўлган ҳурматни уйғотамиз ва қийин паллада ҳам ўз жамоаларига содиқ қолишларини ўргатамиз. "Кетсанг, четга кет!" шиори остида фаолият олиб борамиз.

- Бугунги болалар футболи ҳақида нима дейсиз?

- Яқинда Тўрақўрғондаги "Odil Junior" мактабига "JFL Tashkent" билан ҳамкорликда испаниялик мутахассис Кико Зунига ташриф буюрди. У ўзбекистонлик футболчиларнинг маҳоратини кўриб лол бўлганини айтиб ўтди. Бу ҳам бизга яна бир бор лойиҳамизга жиддий эътибор қилишга ундади. Ниятим, водийнинг барча туманларида "Odil Junior"нинг филиалини ташкил қилиб, у ердан энг яхшиларни ҳудудлар бўйича жамлаш. Бизда ҳамиша яхши болалар бўлган. Уларни авайлаб ўстиришимиз керак. Ҳар бир туманда ўз филиалимизга эга бўлганимиздан сўнг мен водий лигаси дастури устида ишлайман. Энг катта лойиҳамиз мана шу бўлиши керак. Унга қадар ҳокимият томонидан ажратилаётган ҳудудда "Odil Junior" учун махсус арена қуриш ниятидаман.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида нима дейсиз...

- Терма жамоаси сафида Сиз учун майдонга тушаётган футболчилар жуда кўп. Улар тиним билмай машғулот қилишади. Илтимос, бизни қўллаб-қувватланг! Лекин мен тўхтамайман, ўзим чиқа олмасам ҳам, шу ёшлар билан жаҳон чемпионатига чиқамиз. Мен Ўзбекистон олдидаги қарзимни узмасдан қўймайман.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.

Rating: +73   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика