Latest news

01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  2 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  0 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  3 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  1 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  1 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  24 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2

Одил Аҳмедов: «Майдонда номлар эмас футболчилар ҳаракат қилишади» News

Одил Аҳмедов: «Майдонда номлар эмас футболчилар ҳаракат қилишади»

Миллий жамоамиз Сеул шаҳрида Жанубий Корея термасига қандай қаршилик кўрсатади? Табиийки, бўлажак ўйинга қизиқиш жуда юқори. Бунга гуруҳдаги айни ҳолатни сабаб сифатида кўрсатиш мумкин.

Лекин ҳар бир турдан сўнг умумий вазият тамомила ўзгариб кетиши ҳеч гап эмас. Қолаверса, жамоамизнинг кореялик футболчилар билан алоҳида ҳисоб-китоблари бор. Умидвормизки, вакилларимиз корейсларга қарши учрашувларга боғлиқ барча нохуш анъа­наларга ниҳоят, барҳам беришади. Биз муҳим ўйин олдидан терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедовдан эксклюзив интервью олдик.

- Одил, олдинда жамоамизни ўта масъулитли ўйин кутиб турибди. Учрашув икки томон учун ҳам бирдек муҳим. Терма жамоа сардори сифатида шахсан сиз Сеулдаги учрашувдан нималарни кутяпсиз?


- Албатта, ижобий натижа. Шунга яраша, тайёргарлик кўряпмиз. Ҳа, ўйиннинг аҳамияти юқори. Шахсан мен яхши натижа билан қайтишга ишоняпман. Тўғри, осон бўлмайди. Лекин иложсиз ишнинг ўзи йўқ. Шу кунгача Корея майдонида ўтказилган ўйин­ларга боғлиқ статистикамиз жуда пастлигини биламан. Дейлик, у ерда бирор марта ғалаба қозонмаганмиз. Демак, ушбу ёқимсиз ҳолатни бузишга ҳаракат қиламиз.

- Сизнингча, кореяликларни ниманинг эвазига мағлуб этиш мумкин?


- Биринчи галда, ишонч керак. Тенг кучли жамоалар ўйинида айнан ишонч руҳи биринчи ўринга чиқади. Руҳий томонлама яхши шайланиш ҳам муҳим. Жамоамиздаги ҳар бир футболчи ўз имконияти даражасида ўйнаса, ўйлайманки, мақсадга эришамиз. Зеро, футбол - жамоавий ўйин.

- Жанубий Корея термаси ихтиё­рида Европанинг кўзга кўринган клубларида ёрқин ўйин намойиш этаётган легионерлар бор. Қолаверса, учрашув ўз бағрига 60 минг­дан кўп мухлисни сиғдирадиган муҳташам стадионда бўлиб ўтади. Бу ҳолатлар футболчиларимизга қўшимча босим юкламасмикан?


- Аёнки, майдонда номлар эмас, футболчилар ҳаракат қилишади. Ҳар­қалай, юлдузли таркиб доим ҳам ғалабани кафолатламайди. Ўйинга қайси жамоа яхши тайёргарлик кўрса, ўша муваффақиятга эришади. Стадиондаги муҳитга келсак, бу катта муаммо туғдирмаса керак. Ахир бундай аренада биринчи марта ўйнамаймиз. Майдонга тушганингиздан кейин четдаги воқеликлар учун кўзингиз кўр,  қулоғингиз кар бўлиши шарт.

- Агар ғалаба қозонсак, асосий рақибларимиздан бири ҳисобланган корейслардан 5 очкога ўзиб кетамиз, акс ҳолда...


- Нафақат футболчилар, балки мураббийлар ҳам бу ҳолатни тушуниб туришибди. Очкосиз қайтишга асло ҳаққимиз йўқ. Ҳар бир футболчи 6 очколик ўйиндек қараладиган бундай учрашувларда масъу­лиятни икки ҳисса ошириши керак.

- Бундан 4 йил аввалги ЖЧ саралаш босқичида ҳам Ж.Корея термаси билан ўйнагандик. Ўша жамоа ва ҳозиргиси ўртасида фарқ борми?

- Ўзига яраша ўзгариш йўқ эмас. Масалан, бу галги саралаш  баҳслари аввалгиларига қараганда, қизиқарлироқ тус оляпти. Қайсидир маънода бироз кутилмаган натижалар ҳам кузатиляпти. Хусусан, корейслар 4та ўйинда 5 очко йўқотишди. Осиёда футбол жадал суръатлар билан ўсиб боряпти. Лекин умумий олганда, Корея футболи ҳамиша ўз анъаналарига содиқ қолган.

- Энди клубингиз ҳақида: Тошкентга келишингиздан аввал Вадим Афониннинг жамоаси - «Оренбург» билан ўз майдонинг­ларда дуранг ўйнадинглар...


- Биз 3та мусобақада иштирок этяпмиз. Бу ҳар қандай жамоа учун осон эмас. Ҳар 2-3 кунда ўйнашга тўғри келяпти. Боз устига, узоқ парвозлар толиқтириб қўяди. Менимча, «Оренбург» билан ўйинда чарчоқ аломатлари сезилиб қолди. Ўйинларга тикланиш осон кечмаяпти.

- «Краснодар»нинг ЕЛда гуруҳдан чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Ҳаммаси ўз қўлимизда. Гуруҳ доирасидаги қолган 2та ўйинда ғалаба қозонсак, «плей-офф» йўлланмасини қўлга киритамиз.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика