Latest news

12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  4 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  4 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1

Одил Аҳмедов: "Дўппи"ни қўлга киритиш қизиқ бўлди" News

Одил Аҳмедов: "Дўппи"ни қўлга киритиш қизиқ бўлди"

Бугун илк марта мутахассислар берган овозлар натижасида "Дўппи" соврини ўз ғолибини аниқлади.
Футболчилар орасида ушбу мукофот биринчи бщлиб Одил Аҳмедовга насиб этди. Ҳақиқатдан ҳам, Аҳмедов учун жорий мавсус ажойиб тарзда ўтди. "Кроснадар" сафига бориб қўшилган футболчимиз, у ерда асосий таркибдан муқим жой олиш билан бирга рус ОАВ томонидан яна эътироф этила бошланди. Клубдаги муваффақияти, куз ойида бўлиб ўтган Янги Зелландия ва БАА терма жамоаларига қарши кечган ўйинларда ҳам давом этди. 

"Ҳар бир футболчи учун ҳар қандай эътироф ўзига бўлган ишончини оширади. Бу соврин ҳақида аввал ўқиганимда, ғолиб бўлиш ҳақида ўйламагандим. Боиси бугунги кунда терма жамоамиз сафини савияли футболчилар ҳимоя қилиб келишяпти. Қолаверса, олий лигада ҳам ёшлар чиқиб келмоқда. Менга овоз берган жамоа бош мураббийлари ва футболчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу мукофот барчаники - жамоадошларим ва мухлисларники. Агар улар бўлмаганида, бир киши бундай муваффақиятга эришмайди", - дейди Одил Аҳмедов.

- Нима деб ўйлайсиз, бу соврин ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўла оладими?

- Менимча, ҳа. Боиси бу ерда 365 кун футбол билан яшайдиган мутахассислар овоз бериш жараёнида иштирок этибдилар. Албатта, мутахассисларнинг эътиборини қозониш ёқимли. Ҳар бир қилинаётган иш аввалига эътибордан четда бўлади, аммо кейин ўз ўрнига тушиб кетади. Ўз пайтида сайтингиз очилганида, шундай муваффақиятга эришишига ишонмаганлар кўп эди. Бугун эса терма жамоадаги барча дўстларим ОАВ деганда, сизларни тушунади.

- Ироқ билан сўнгги ўйинда майдонга тушдингиз, жароҳат тўлиқ ортда қолдими?

- Шундай десам ҳам бўлаверади. Олдимизда яна 10 кун вақт бор, бу вақт мен учун айни муддао. Осиё Кубогида барчамизнинг мақсадимиз бир. 

- Эртага юртимизда янги йил кутилади...

- Янги йилни оила даврасида, айниқса Ватанингда кутишга нима етсин. Шу фурсатдан фойдаланиб, оиламиз аъзолари ва терма жамоамиз вакиллари номидан барчани кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклайман! Юртимиз доимо мана шундай тинч бўлсин!



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика