Одил Аҳмедов бошчилигидаги ЎФА ишчи гуруҳи Наманганга борди News

Одил Аҳмедов бошчилигидаги ЎФА ишчи гуруҳи Наманганга борди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг июнь ойида мамлакатимизда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўйинлари бўлиб ўтади.

Қитъамизнинг нуфузли мусобақасини юқори савияда ўтказиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан саъй-ҳаракат аллақачон бошлаб юборилган. 

Мазкур мусобақа ўйинлари бўлиб ўтадиган ҳудудлар ва у ердаги мавжуд шароитлар ўрганилиб, уларни ОФК стандартига мослаштириш бўйича ишлар давом этмоқда. 

Шу мақсадда ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманганга ташриф буюрди. Ташриф давомида мусобақада иштирок этувчи жамоалар учун вилоятдаги мавжуд шароитлар ва меҳмонхоналар кўздан кечирилди. 

Шунингдек, машғулот майдонлари ҳамда расмий учрашувлар ўтказиладиган Уйчи туманидаги ”Пахтакор", Наманган шаҳридаги "Динамо" ва "Марказий" стадионлари, уларнинг захира майдонлари ўрганилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга керакли топшириқлар берилди.

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика