Latest news

13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   0 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  2 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  3 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  5 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  8 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  5 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  16 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1

Одил Аҳмедов: "Бўш стадионда тўп тепиш бизга ҳам ёқмайди" News

Одил Аҳмедов: "Бўш стадионда тўп тепиш бизга ҳам ёқмайди"

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов КХДРга қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашуви (4:0) ҳақида фикр билдирди.

- Биринчи голгача жамоа қийналди, бунинг устига ҳимояда ҳам муаммолар бўлди. Адашмасам, дарвозага аниқ зарба бериш бўйича рақиб устунлик қилди (1-4)...

- Уйда ўйнадик, бироз босим бўлди. Бунинг устига рақиб ҳимояда ўйнагани учун биринчи голга қийналдик. Биринчи голдан сўнг КХДР очилди ва бизда хавфлироқ ҳужум қилиш имконияти пайдо бўлди. Асосийси - ғалаба. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди. Учрашувга умумий назар ташлайдиган бўлсак, устунлик биз томонда бўлди.


- "Миллий" стадиони чими янгиланганидан сўнг биринчи расмий учрашув ўтказилди. Уга қандай баҳо берасиз?

- Чимга бироз вақт керак. У ҳали ерга жипслашмаган. Кўрганингиздек баъзи муаммолар бор. Менимча, бироз вақт керак. Ҳозирча 100% тайёр эмас.


- Анчадан бери бу арена мухлислар билан тўлмаган эди, бу ҳақида нима дейсиз?

- Футбол фақат мухлислар учун ўйналади. Бўш стадионда тўп тепиш бизга ҳам ёқмайди. Шунинг учун бизни қўллашдан чарчаманг. Қўлимиздан келганини қилишда давом этамиз. Учрашувга келган ишқибозларга футболчилар номидан катта раҳмат айтаман.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика