Latest news

13:38Неймар футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди  0 13:09"Ньюкасл" бош мураббийи Исак билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди  0 12:41"Милан" Яшари трансферини ҳал қилди  0 12:13"Нефтчи" футболчисини четлатиш, "Сурхон" дарвозасига эса пенальти белгилаш керак эди – 16-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 11:45ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ тўловни кутмоқда  1 11:14Россия ЖЧ иштирокчиси Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади  8 10:40Саудия жамоалари МЮ тарбияланчисига 80 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:03"Интер" тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин  0 09:30Луис Диаснинг "Бавария"га ўтганидан сўнг ойлиги 4 бараварга ошди  5 08:57"Манчестер Сити" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  1 08:35Европанинг машҳур клуби Неймар билан шартнома имзоламоқчи  3 08:03Аутсайдерлар баҳсида "Сантос" ғалаба қозонди. Неймардан дубль  1 07:34Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб учрашув бўлиб ўтади  16 00:46Кушанашвили Валерий Карпиннинг ўзини тутиши ҳақида: "Бу мачо ўйини, у доимо журналистларга қўполлик қилади, ўзини ҳаммадан зукко деб ҳисоблайди"  0 00:20"Реал" Родригoни 80 миллион евродан камига сотмайди  3

Одил Аҳмедов: "Барчаси яхши бўлишига ишонаман" News

Одил Аҳмедов: "Барчаси яхши бўлишига ишонаман"

Ўзбекистон миллий термаси сардори Одил Аҳмедов Эронга (0:1) қарши ўртоқлик учрашувидан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин қийин ўтди. Эрон термаси барибир биздан анчагина юқори жамоа. Уларга қарши ўйин шуни кўрсатиб бердики, биз ўз устимизда ҳали анчагина ишлашимиз керак. Ўйин давомида кўплаб камчиликларга йўл қўйдик. Буни вақтлар давомида тўғрилай оламиз.

Сурияга қарши ўйинда ҳам, Эронга қарши учрашувда ҳам бир хил тактика, бир хил кўрсатмалар билан ўйнадик. Услуб ва таркибда ўзгаришлар бўлди. Ҳозирча янги бош мураббийнинг ўйин услубига тўлиқлигича мослаша олмадик. Шу боисдан, натижаларда бироз оқсадик. Эктор Купер терма бош мураббийлигига келганига кўп вақт бўлгани йўқ. Шу боисдан барчаси яхши бўлишига ишонаман. Олдинда ўртоқлик ўйинлари етарлича. Ушбу баҳслар орқали Осиё кубогига яхши тайёрлана оламиз", - деди Одил Аҳмедов.

Rating: +48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика