Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Одил Аҳмедов Бақоев ва Қосимовга етиб олди News

Одил Аҳмедов Бақоев ва Қосимовга етиб олди

Кеча 2015 йилги Осиё Кубоги 3-турида Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга қарши ўйнаб 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ярим ҳимоячимиз Одил Аҳмедов биринчи бўлимда рақиб дарвозасига гол уришга эришди. Шу тариқа Аҳмедов Осиё Кубокларида ўзининг 8-ўйинида 3 бор тўп киритди. Улуғбек Бақоев ва Миржалол Қосимов ҳисобида ҳам қитъа чемпионатлари финал босқичида 3тадан гол бор.

Бу борада Ўзбекистон терма жамоасида энг яхши кўрсаткич Александр Гейнрихга тегишли. Ҳужумчи Осиё Кубокларида 6та гол урган. Максим Шацких ҳисобида 4та гол бор.

Бундан ташқари Аҳмедов иккинчи қитъа чемпионатида ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган бешинчи футболчига айланди (2011 ва 2015). Гейнрих бу борада ҳам яққол пешқадам. Саша учта мусобақада (2004, 2007 ва 2011) гол уришга муваффақ бўлган. Максим Шацких (2007 ва 2011), Улуғбек Бақоев (2007 ва 2011) ҳамда Миржалол Қосимов иккита (2000 ва 2004) Осиё Кубогида тўп киритган.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика