Latest news

22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  9 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0 21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1 21:32Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"  0 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  1 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  69 20:49"Ал Васл" — "Бани Яс". Таркиблар маълум  1 20:33"Шарлеруа" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0 20:04АПЛ. "Челси" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Лондон дербиси нурсиз дуранг билан якунланди  16 19:55Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сурхон"ни ишончли ҳисобда енгди  8 19:34"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  17 18:41Расмус Хойлундга Германиядан даъвогар пайдо бўлди  0 17:43ПСЖ футболчиси АПЛ клуби сафига ўтди  1 16:36"Манчестер Сити" Родриго бўйича қарор қабул қилди  6 16:04ПСЖ форварди АПЛга йўл олиши мумкин  0

Одил Аҳмедов 4-тур рамзий терма жамоасида News

Одил Аҳмедов 4-тур рамзий терма жамоасида

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов Россия премьер-лигасининг 4-тур рамзий терма жамоаларидан ўрин олди.
Россиянинг "СЭ" ва "football.kulichki.net" сайтлари "Краснодар" клуби ярим ҳимоячисини ўз рамзий терма жамоаларига киритишди.

"СЭ" нашри Аҳмедов ҳақида шундай ёзади: "Анжи"нинг собиқ футболчиси Краснодарга анча мослашиб олди, майдон марказида у анча яхши ўйнамоқда. Ушбу турда Одил Плетикоса дарвозасига бильярддаги зарба каби гол урди".

"ФНК" сайтида Одилга қуйидагича таъриф берилган "Буқалар"нинг энг омадли тарсферларидан бири - универсал Одил Аҳмедов ҳужум ташкил қилгандек, рақибнинг хавфли вазиятларини ҳам йўққа чиқара олади. "Ростов"га қарши ўйинда футболчи ўз жарима майдонидан рақибникигача бўлган масофада жуда яхши ҳаракат қилди ва жамоадошларига фаол ёрдам бериб, гол уришга муваффақ бўлди. Жарима майдончасида тўп оширишини қабул қилган Аҳмедов, совуққонлик билан тўпни дарвозанинг пастги бурчагига тўғирлаб юборади ва "Краснодар" ғалабасини тўлиқ таъминлайди. Легионер ҳимояда ҳам яхши ҳаракат қилди, шу сабаб Мамаев асосий таркибдаги ўрнини қайтариши учун яхшигина ҳаракат қилишига тўғри келади. Қисқасини айтганда, "Краснодар" икки фронтда алмашиб ўйнай оладиган футболчидан  воз кеча олмайди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика