Latest news

18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  0 18:09U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа  0 17:50Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди  26 17:28"Челси" Испания терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 17:06А Серия клуби Погбага қизиқмоқда  0 16:47U-20 Осиё кубоги. Қирғизистон мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  2 16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  0 15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  3 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  23 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  2 14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  43 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  9 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  10 13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  4

ОЧЛда Ўзбекистонга 4та ўрин берилиши мумкин... News

ОЧЛда Ўзбекистонга 4та ўрин берилиши мумкин...

Келаси йил ОФК томонидан Осиё чемпионлар лигаси ва ОФК Кубоги учун кимга нечта жой ажратилиши 25 ноябрь куни маълум бўлади.
Маълумотларга кўра, 1 ноябрга қадар Ўзбекистон чемпионатида иштирок этувчи 4та жамоа Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиш учун тегишли ҳужжатларни ОФКга тақдим этиши керак. Айни пайтда 2014 йилги мавсумда халқаро майдонларда биздан нечта жамоа иштирок этиши номаълум. Бироқ ОЧЛда мунтазам иштирок этиб келадиган ҳар бир мамлакат ўзидан 4та жамоа номини маълум қилиши лозим. Катта эҳтимол билан 4та ўриндан 2таси тўғридан тўғри гуруҳ ўйинларида иштирок этади. Агар бу қарор кучга кирса, Ўзбекистон шарафини "Бунёдкор" ва "Локомотив" жамоалари лига ўйинларида ҳимоя қиладилар. Плей-офф ўйинларида эса "Насаф" ва "Пахтакор" гуруҳ босқичи учун кураш олиб боради. Янги мавсумда плей-офф ўйинлари уй-сафар тизимида ўтказилади. Шунингдек, 1+1, 1+2, 1+3, 2+1 ва 2+2 кўринишдаги йўлланмаларга ҳам эга чиқишимиз мумкин. Агар, "Пахтакор" жамоасини ОФКга тегишли ҳужжатларни тақдим этаётганлигини инобатга олсак, плей-оффдаги ўринларимиз сони биттадан кўп бўлишини тахмин қилиш қийин эмас.

Янги йилдан эътиборан, Қувайт, Иордания ва Баҳрайн жамоалари ҳам ОЧЛда тўғридан тўғри ёки плей-офф кўринишида йўлланмага эга бўлишга яқин турибди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика