Latest news

02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  4 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  2 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  3 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  13 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  3 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  466 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2

ОЧЛда дебют қилган Неймар, мегасенсацияга яқин келган "Навбаҳор" News

ОЧЛда дебют қилган Неймар, мегасенсацияга яқин келган "Навбаҳор"

Ушбу ёзда Неймар футбол оламида фурор кўтариб, ПСЖдан "Ал Ҳилол" сафига келиб қўшилди.

Саудия Арабистони клуби трансфер учун бонусларни ҳисобга олмаганда 90 миллион евро тўлади ва у билан 2 йиллик шартнома тузди. 

Кеча "Ал Ҳилол" Осиё Чемпионлар Лигаси илк турида "Навбаҳор" билан баҳс юритди. 1:1 ҳисобида якун топган учрашув Неймарнинг ОЧЛда дебют қилгани ва "Навбаҳор" мардонавор кураш олиб боргани билан эътиборлидир.


Наманган клуби кеча саудияликларни карахт аҳволга солиб қўйди ва Невеш, Малком, Неймар, Митрович ва бошқа юлдузларни яхшигина қийнади. 52-дақиқада Тома Табатадзе ҳисобни очгач дунё матбуоти ларзага келди ва Неймари бор "Ал Ҳилол" эса ожиз қолаётгани ҳақида ёза бошлади. "Ал Ҳилол" кеча 14 дақиқа қўшиб берилган вақтдагина мувозанатни тиклашга эришди.


Неймар Игорь Голбан ва Жамшид Искандеров қуршовида


Яқинда Пелени ортда қолдириб, Бразилиянинг энг яхши тўпурари бўлиб олган Неймар янги клубида илк бор асосий таркибда майдонга тушди. Унинг ҳаракатлари бу тўқнашувда иш бермади, чунки "Навбаҳор" ҳимоячилари ва таянч ярим ҳимоячиларини уни қуролсизлантиришди. Оқибатда Неймар наманганлик футболчилардан ғазабланди ва эмоцияларини умуман яшириб тура олмади. Ҳужумчи 60-дақиқада жарима тўпини тепишдан олдин Аброр Исмоиловни очиқчасига туртиб юборди ва тўпни унга қарата тепди (ВИДЕО). Бош ҳакам унинг Неймарлигини ҳисобга олдими, хуллас, тушунарсиз сабаб билан қизил эмас, балки сариқ картчока кўрсатди. 

Сайтимизнинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ҳам Неймар билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

"Кўп ҳамкасбларим билан бу вазият бўйича гаплашдим: Уларнинг кўпчилиги Неймарга тўғридан-тўғри қизил карточка бериш керак деб ҳисоблашди".


Неймардан ўзини босиб олишини сўраётган Митрович


Асосий таркибда илк бор кўриниш берган Ней


"Барселона" ва ПСЖ тимсоли бутун ўйин давомида яккакурашларда фаол қатнашди. Иброҳим Йўлдошев ва бошқа футболчилар уни шунчаки "еб қўйишди". Умуман олганда, Суперлига етакчиларидан бири ҳар қандай чақирувга тайёр эканлигини кўрсатиб, ҳар бир дуэлларда фаол бўлди. ОЧЛдаги бошқа бир жамоадан фарқли ўлароқ, "лочинлар" ҳақиқий жанг таклиф қилди ва дурангга эришди.

Неймар билан боғлиқ энг ёрқин вазиятлардан бири сўнгги дақиқаларга тўғри келди – иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқада Неймар яқин масофадан бош билан зарба берди, аммо Ўзбекистон МТЖ асосий посбони Ўткир Юсупов ўз суперсэйви орқали ҳамюртларимизни голдан қутқариб қолди! 

Шундан кейин "Ал Ҳилол" фаолликни янада оширди ва афсуски, 100-дақиқада Али Ал Булайҳи дарвозани ишғол қилишни уддалади.


Юлдузнинг персонал мухлислари


Умуман, бу ўйин ҳамманинг хотирасида қолса керак, чунки "Навбаҳор"нинг қаҳрамонлиги дунё матбуоти эътирофига сазовор бўлгани билан, Неймарга қизил карточка берилмагани эса адолатсиз қарор эканлиги билан эсланаверади.

Дарҳақиқат, Неймар ЕЧЛдаги дебютини 2013 йил 18 сентябрда "Аякс" билан ўйинда ўтказган (4:0). Ўшанда у Жерар Пикенинг голига ассистентлик қилган. ОЧЛдаги дебют ҳам орадан 10 йил ўтгач, айнан 18 сентябрда амалга ошди.

Маълумот ўрнида, Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи декабр ўрталаригача давом этади. Плей-офф баҳслари февралдан бошланади. Финал май ойига тўғри келади.

Шерзод Нурматов

Author : Sherzod Nurmatov
Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика