Latest news

01:40АПЛ клуби "Ман Сити" хавбеки Филлипс билан шартнома имзолашга яқин  0 01:03"Реал" футболчиси клубдан кетиш ҳақида ўйламоқда  0 00:32Костич "Ювентус"дан кетадими?  0 00:05"Атлетико" Галлахер қарор қабул қила олмаётгани сабаб "Валенсия" билан Герранинг 25 млн евролик трансферини келишиб қўйди  0 23:25Суперлига. "Металлург" - "Локомотив" 1:1, Ҳошимов "Металлург"даги биринчи расмий ўйинида қизил карточка олди  5 23:05Александр Крестинин: "Ғалаба қозониш учун бир оз ақлли футбол керак  0 22:57Григорий Колосовский: "Энди биз майдонга чиқадиган ҳар бир ўйин финал бўлиши керак"  1 22:35"Тоттенхэм" ўйинчиси "Милан"га ўтишга яқин  0 22:07"Ювентус" ўйинчисини "Аякс"га ижарага беради  0 21:40Суперлига. "Металлург" ва "Локомотив" иккинчи даврани дуранг билан бошлади   25 21:27"Арсенал" собиқ вингери Николя Пепе "Вильярреал" ўйинчисига айланди  0 20:29"Барса" собиқ форварди Брейтуэйт "Эспаньол"ни харид қилмоқчи  0 20:05Назорат ўйини. "Пахтакор" "Олимпик"га 7та гол урди  5 19:29РПЛ. ЦСКА ўз майдонида "Оренбург"ни тор-мор этди, Файзуллаев эса...  9 19:10"Барса" Уильямснинг трансфери барбод бўлса, "Бавария" вингери билан шартнома имзолаши мумкин  4

ОЧЛда бу сафар уялиб қолмайлик. 2-қисм News

ОЧЛда бу сафар уялиб қолмайлик. 2-қисм

Айни пайтда барча Олий лига жамоалари янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўришмоқда.


Осиё чемпионлар лигаси Олий лигадан сал аввал старт олади. Ўтган йилги мусобақада бизнинг тўртта жамоамиз ҳам гуруҳ босқичидан нарига ўта олишмаганди. Бу йилги ОЧЛда ҳам учта жамоамиз тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида иштирок этишса, "Бунёдкор" худди ўтган йилгидек ОЧЛни плей-офф ўйини орқали бошлайди. Тошкентда ўтган йили "Ал Жазира" таслим этилганди. Бу йилги рақиб эса "Ал Шабаб". Биз ҳозир "Бунёдкор" ҳақида эмас, чемпионатимиз кумуш медалларини кетма-кет икки йилдан буён ўзиники қилиб олаётган - "Локомотив" жамоаси ҳақида гаплашамиз.


Таркиб жиҳатдан уч йилдан буён чемпионатимиздаги энг кучли ижрочиларга эга "темирйўлчилар"га доим нимадир етишмай қолади. Бунга ҳар ким турлича сабабларни рўкач қилади. Кимдир таркиб барқарорлиги йўқ деса, яна кимдир бошқа сабабларни айтади. Дарҳақиқат, "Локомотив" ҳар мавсум бошида ва мавсум ўртасидаги трансфер ойнасида барчадан кўра фаолроқ бўлади ва сафига доимо энг кучлиларни қўшиб олади. Лекин негадир "Локо" ҳеч ҳам кўзланган асосий мақсад - чемпионликка етиша олмаяпти. Жамоани ҳар трансфер ойнасида бир қатор футболчилар тарк этишади ва уларнинг ўрни янгилар билан тўлдирилади. Бу деярли анъанага айланиб улгурган.


Бу йил жамоа трансфер ойнасида фаолликни сақлаб қолди ва таркибни бир қатор кучли футболчилар билан кучайтириб олди. Узоқ йиллардан бери хорижда тўп суриб келган тажрибали ярим ҳимоячи Сервер Жепаров "Локомотив" билан бир йиллик битимга имзо чекди. Ушбу футболчининг тўплаган катта тажрибаси ва маҳорати жамоага ОЧЛда ас қотиши мумкин. Унинг олдига эса "Пахтакор" сардори, етакчиси Кахи Махарадзе келиб қўшилди. Бу ҳам "Локо" ижросидаги энг ақлли трансферлардан бири десак муболаға бўлмайди. Бу орқали "Локо" нафақат таркибни кучайтиришга эришди, балки икки йилдан буён чемпионлик йўлида ҳақиқий тўсиқ бўлиб турган "Пахтакор"ни очиқчасига кучсизлантирди. Бу томонлама "Локо" ютди. Шунингдек, жамоа сафига "Машъал" ҳимоячиси ва сардори Шерзод Файзиев келиб қўшилди. Шерзод Файзиев асосий таркибга кириш учун Неманья Яничич ва Ислом Тўхтахўжаев билан жиддий рақобатлашишига тўғри келади. "Локомотив"нинг эски қадрдони Садриддин Абдуллаев ҳам яна жамоа билан бирга.

  

Умуман жамоанинг бу йилги трансфер бозорида ҳозирга қадар амалга оширган ишлари мақтовга лойиқ. Муҳими ўтган йилги жамоа ўзаги сақланиб қолинди. Биринчи навбатда ўтган мавсумда ўзини яхши тарафлама кўрсатага олган асосий таркибдан муқим жой олган Неманья Яничич жамоада олиб қолинди. Шунингдек, етакчи футболчилар ҳам ҳозирда жамоа билан бирга. Фақатгина иккинчи даврада ижара асосида жамоага келган Мўйдин Мамазулумов "Навбаҳор"га қайтарилди, Иброҳим Рахимов, Дилшод Раҳматлуллаев ва Лутфулла Тўраев эса жамоа билан расман хайрлашишди. Кўриниб турибдики, жамоани тарк этган барча футболчилар ўтган мавсумда захирада қолиб кетган ва ҳозирги "Локомотив"нинг режаларидан ўрин олмаган ўйинчилардир. Бу эса "темирйўлчилар" учун катта йўқотиш эмас.

Бу билан "Локомотив"нинг селекция ишлари якунланиб қолгани йўқ. Ўтган мавсумни ижара асосида бошқа жамоаларда ўтказган бир қатор футболчилар ҳозирда "Локомотив"га қайтишган. Улар ичида "Қўқон-1912" жамоаси тўп тепган иқтидорли футболчилар Дониёр Усмонов ва Қувондиқ Рўзиев ҳам янги мавсумда "темирйўлчилар" сафида қолиши мумкин. Жамоа айни пайтда БААда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. БААда жамоа бош мураббийи этиб тайинланган Мирко Йеличич бир қатор янги номларни ҳам кўздан кечириши кутилмоқда. Ҳозирда жамоа машғулотларида черногориялик ҳужумчи Иван Вукович кўрикдан ўтмоқда. Агарда ушбу ҳужумчининг ҳаракатлари мураббийларга ёқса, унда футболчи янги мавсумда "Локомотив" сафидан жой олиши мумкин. Бу билан эса жамоа ҳужум чизиғидаги бўшлиқни ёпишга уриниб кўради. ОЧЛда иштирок этадиган ва энг камида гуруҳ босқичидан нарига ўтишни мақсад қилган жамоага юқори савиядаги кучли ҳужумчи зарур. Энг аввало ўша футболчида юзага келган вазиятларни голга айлантириш хусусияти юқори бўлмоғи лозим.    
"Локомотив"нинг энг заиф нуқтаси ҳозирги кунда ўнг қанот ҳимояси ҳисобланади. Вадим Абрамов ўтган мавсумда ушбу чизиқда асли позицияси ярим ҳимоячи бўлган Сардор Мирзаев ва Жасур Ҳасановни ўйнатарди. Мирко Йеличич бу йили ушбу хатони такрорламоқчи эмас. "Локо" аллақачон бу зонага қанот ҳимоячиси қидиришни давом эттирмоқда. "Темирйўлчилар" аввалига "Насаф"дан Шуҳрат Муҳаммадиевни таклиф қилишни режалаштиришган эди. Аммо бу трансфер амалга ошмади. Кейинчалик жамоага "Пахтакор"дан Мурод Холмуҳаммедов кўрикка чақирилди. Бироқ бу футболчининг ҳозирги ҳолати мураббийлар штабига маъқул келмагани боис, футболчига жавоб бериб юборилди. Айни пайтда "Локо" ўнг қанот ҳимоячиси қидириш билан банд. Агарда бу қанотда футболчи топилмаган тақдирда, балки Мирко Йеличич терма жамоада яқиндан ўнг қанотда ўйнашни бошлаган Ислом Тўхтахўжаевни ўйнатар. Лекин бунга ишониш қийин. Чунки Мирко Йеличич кимни қаерда ўйнатишни билади ва Исломдан ўнг қанотда наф йўқлиги терма жамоамизнинг ўйинларини кўриб ҳам билган бўлса ажаб эмас. Янги мавсумга қадар "Локо" селекционерлари бу бўшлиқни тўлдира олишларига ишонамиз.


Ўзбек жамоалари ичида "Локо" ОЧЛда муносиб иштирок этишга қодир таркибга эга ва улардан бу йилги мавсумда умид катта. Сервер Жепаров, Игнатий Нестеров, Тимур Кападзе, Кахи Махарадзе ва Ислом Тўхтахўжаев каби футболчилари бор жамоа ОЧЛда ўзини йўқотиб қўймаслиги керак. Таркиб жиҳатдан "Локо" ҳар қандай жамоамиздан устун. Аммо энг асосийси жамоа сифатида "темирйўлчилар" ҳали тўлиқ шаклланиб улгуришмаган. "Локо"нинг бундан аввалги мураббийлари ҳар йили таркибни кескин ўзгартиришлари орқали жамоага аниқ бир ўйин услубини ўзлаштира олишмаган эди.
"Локомотив" жамоаси бу йилги мавсумга янада катта мақсадлар билан жиддий қарамоқда. "Локомотив" кучли таркибни нафақат сақлаб қола олди, балки мавжуд футболчиларнинг олдига янада тажрибали ва етук маҳорат соҳибларини олиб келди. Таркиб янада такомиллашди. Буёғига ҳамма гап бош мураббийда қолади. Жамоани айнан мураббий тайёрлайди ва кўплаб кучли футболчиларга эга жамоани бошқариш ҳам осон иш эмас. Бу амалда кўп маротаба исботланган. Мисоллар шарт эмас.


"Темирйўлчилар" бош қўмондони Мирко Йеличичнинг энг катта камчилиги бу мутахассиснинг аввал ҳеч бир жамоага бош мураббий бўлиб ишламаганида. Мирко Йеличич жисмоний тайёргарлик бўйича жуда катта малакага эга мутахассис саналади. Лекин жисмоний тайёргарлик бошқа, бош мураббийлик умуман бошқа. Энди барча масъулият Йеличич гарданига қўнди. Ушбу кучли таркибга эга жамоани нафақат бошқариши, битта катта оила сифатида шакллантира олиши даркор. Шундагина "Локо" кўзланган мақсадлари сари дадил қадам ташлай олиши мумкин.

"Локомотив" раҳбарларининг бош мураббийлардан оғзи куйган, шу боис бу галги танловни анча ўйлаб, кейин қабул қилишган бўлиши аниқ. Шунга ишонамиз.

Мирко Йеличичнинг устун томонлари, жамоага фойдаси тегадиган етарли сифатлари борлиги учун ҳам унга жамоа бошқаришни таклиф қилишган бўлиши аниқ. Йеличич ҳам нимадирга ишонгандирки, бу таклифга розилик билдирган. Умид қиламизки, бу галги танлов ўзини оқлайди ва узоқ кутилган натижалар қайд этилади.

"Локомотив" учун ОЧЛдаги ўтган йилги иштирок бу дебют эди. Энди жамоа йўл қўйилган хатоларни такрорламаслик кераклигини тушуниб етган. Бу йили тажрибасиз "Локо" эмас, балки нима қилишни биладиган, тажрибали жамоа иштирок этади. Вазифа ҳам шунга монанд бўлиши керак. Ҳамма нарса навбати билан эришилади. Аввалига гуруҳ босқичидан омон-эсон ўтиб олиш лозим. Ҳамма диққат-эътибор шунга қаратилса мақсадга мувофиқ бўларди.

Бизга қоғоздаги кучли номларга эга "Локо" эмас, халқаро майдонда ўз ўйинлари ва натижалари билан кучли деб аталишга лойиқ ва муносиб жамоага керак.


Шаҳбоз Беғамов 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика