Latest news

07:35Суперлига. Бугун 18-тур якунланади  0 07:10Суперлига. "Навбаҳор" дербида ғалаба қозонди, "Шўртан" “Қўқон-1912”га ютқазди, ОКМК - "Қизилқум" баҳсида эса нурсиз дуранг  0 01:26Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти"  2 01:19Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик"  0 00:46Доннарумма "ПСЖ"дан кетади: "Кимдир мени жамоанинг бир бўлаги сифатида кўришни хоҳламади"  5 00:16"Реал Мадрид" мавсумолди ўртоқлик учрашувида Австрия клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  4 23:56Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим"  18 23:20"Ливерпуль" "Парма" ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Футболчига А Серия грандларидан ҳам қизиқиш бор  0 22:55Левандовски "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида гапирди  7 22:31Суперлига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Қўқон-1912" сафарда "Шўртан"ни енгди  11 22:30Сергей Лушчан: "Бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради"  13 22:10ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  2 21:35Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."  3 21:34Расман: "Ман Сити" Грилишни "Эвертон"га ижарага берди  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман"  1

ОЧЛда “Ал Жазира” дарвозасини ишғол қилган Суҳроб Бердиев 30 ёшда News

ОЧЛда “Ал Жазира” дарвозасини ишғол қилган Суҳроб Бердиев 30 ёшда

Бугун “Қўқон-1912” жамоасининг тажрибали ва махоратли футболчиси Суҳроб Бердиев туғилган кунини нишонламоқда.

Юртимизда “Локомотив”, “Суғдиёна”, АГМК, “Шўртан”, “Пахтакор”, “Қўқон-1912” жамоалари шарафини ҳимоя қилган футболчи 30 ёшни қарши олди. Мухлисларга маълумки 2016 йил “шерлар” сафида бир давра тўп тепган ўйинчи бир қатор муҳим голларга муаллифлик қилган. Айниқса, Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг сўнги турида Тошкентда “Ал Жазира” дарвозасига гол урган ва унда “Пахтакор” 3:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлаганди. 

Иккинчи даврада Нўмон Ҳасановнинг таклифи билан Қўқонга йўл олган футболчи тез орада маҳаллий ишқибозларнинг меҳрини қозона олди. Мазкур клубдаги ажойиб ўйинлари сабаб 2017 йил Самвел Бабаян мураббийлигидаги миллий терма жамоага чақирилди ва Туркиядаги йиғинда иштирок этди. 

Ўтган мавсумда жамоа мағлубиятлар гирдобига тушиб қолганига қарамасдан ўзининг содиқлигини ва жамоага ёрдамини аямади. 2019 йилги Суперлига баҳсларида 24 ўйинда майдонга тушди ва олти бор рақиб посбонларини ранжитишга эришди. Натижада жамоа тўпурарлар пойгасида Мурод Ҳолмуҳаммедовдан сўнг иккинчи ўринни эгаллади. Жорий йилда қўқонликларга устозлик қилаётган Бахтиёр Ашурматов шогирдига ишонишда давом этмоқда. 



Акрамжон Мамадалиев (“Қўқон-1912” жамоаси матбуот ва маркетинг бўлими бошлиғи): - Суҳроб Бердиев жамоамизнинг энг содиқ ўйинчиларидан бири. Шу пайтгача нечта мураббий, футболчилар келиб кетди. Лекин, Суҳроб жамоамизда қолди. Унга бошқа клублардан ҳам таклифлар бўлди. У ҳозирда “Қўқон-1912”нинг алмаштириб бўлмас ўйинчисига айланган. Майдонга тушганда ҳақиқий жангчига айланади. Уйдами ёки сафардами доим борини бериб ўйнайди. Мағлубиятни ҳазм қила олмайдиган, ноҳақликка қараб турмайдиган футболчи. Яна бир ижобий жиҳати матбуотдан ва мухлислар билан гаплашишдан қочмайди. Кўпчилик футболчилар мағлубиятга учрагандан сўнг интервью беришни ёқтиришмайди. Бердиев Қўқондаги фаолияти давомида мухлислар, мураббийлар, раҳбарларни қалбидан жой олиб улгурди. Суҳробжонни бугунги таваллуд айёми билан ўзим номимдан ҳамда кўп сонли мухлисларимиз номидан табриклайман!

Қувондиқ Рўзиев (“Қўқон-1912” жамоаси футболчиси): - Бугун жамоамизнинг ажойиб характерга эга футболчиси Суҳроб ака Бердиевнинг туғилган кунлари. Фурсатдан фойдаланиб чин қалбимдан табриклайман. Фарзандларини бахтига соғ ва саломат бўлсинлар. Бетакрор голлари ва дриблинглари билан ишқибозларни хурсанд қилишда давом этсинлар. Мана уч йилдирки Мурод Ҳолмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Суҳроб Бердиев билан бир жамоада ўйнаб келмоқдамиз. Булар мен учун ўз акамдек бўлиб қолган. Суҳроб ака уларни орасида енгилмас ҳарактери билан ажралиб туради. Шу ҳусусиятларини сақлаб қолган ҳолда терма жамомизда ўйнашларини тилаб қоламан.

Сайтимиз ходимлари номидан Суҳроб Бердиевга соғлик саломатлик ва фаолиятида омадлар тилаб қоламиз.


Абдулазиз Искандаров тайёрлади
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика