Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  0 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  54 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  9 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

ОЧЛда 17-сонияда гол урган, терма жамоа сафида уч хил қитъа вакилларига қарши ўйнаган Саламат Қутибоевни табриклаймиз News

ОЧЛда 17-сонияда гол урган, терма жамоа сафида уч хил қитъа вакилларига қарши ўйнаган Саламат Қутибоевни табриклаймиз

Бугун Бекободнинг “Металлург” жамоаси аъзоси, тажрибали ярим ҳимоячи Саламат Қутибоев таваллуд кунини нишонламоқда. Футболчи 34 ёшни қарши олди.

Қорақалпоқ футболининг ёрқин вакилининг миллионлар ўйинига ошно тутуниши ҳақида у ўз интервьюларида шундай деган эди: “Футболга қизиқишимга амаким Неъматилла Қутибоев сабаб бўлган. Уларнинг ўйинларини кўриб футболга меҳр қўйганман. Ўзим юридик университетини тамомлаганман. Ким билсин, футболчи бўлмаганимда шу соҳани эгаси бўлардим”.

Дастлабки жамоаси маҳаллий “Жайхун” бўлиб, айнан шу клуб орқали катта футболга қадам қўйишни бошлаган. 2009 йилда Муборакнинг “Машъал” жамоаси уни ўз сафига қўшиб олади ва маҳоратини, тажрибасини ошириб боришига катта ҳисса қўшади. 2010-2014 йиллар оралиғида ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилиб мухлислар эътирофига сазовор бўлади. У ўзининг Олий лигада “Нефтчи” дарвозасини илк бор ишғол қилиб голлари ҳисобини очишга муваффақ бўлади. 2014 йилнинг иккинчи яримида Даврон Файзиев мураббийлигидаги “Суғдиёна”га йўл олиб жамоа билан кучлилар сафида қолишни уддасидан чиқади.



2015 йилги мавсумни Игорь Шквирин бошчилигидаги “Олмалиқ” жамоасида 26 учрашувда майдонга тушиб 5 бор ўз ҳисобига гол ёздириб қўяди. Марказда ва таянч ярим ҳимоясида барқарор ўйин намойиш қиладиган футболчининг хизматларига кейинги йил “Бухоро” жамоаси қизиқиш билдиради. Эсингизда бўлса, 2016 йилги мавсумни кўҳна шаҳар жамоаси ажойиб тарзда ўтказиб кучли тўртликдан жой олганди.

Мазкур клубдаги ўйинлари сабаб у Самвел Бабаяннинг назарига тушади ва миллий терма жамоамизнинг июнь ойидаги йиғинига чақирилади. Буни қарангки, унинг дебюти океан орти вакили Канадага қарши ўртоқлик учрашувига тўғри келганди. Саламат 2016-2017 йиллар оралиғида мунтазам равишда терма жамоанинг турли йиғинларига жалб этилиб келинди. Бироқ, кўпинча у ўйинларни захирада ўтириб томоша қилишига тўғри келди. Шунга қарамай Бабаян Қутибоевга уч маротаба имконият берди. Шундан сўнг у Буркина-Фасо ва Грузия термалари билан ўйинларда ҳам иккинчи бўлимда майдонга тушди. Эътиборли жиҳати Саламат 3 та беллашувни 3 та қитъа вакилига қарши ўтказди ва Осиё жамоалари билан ўйинларда майдонга тушмади.



Ўзини кўрсатаётган ярим ҳимоячи 2017 йилнинг бошида ўз олдига юқори мақсадларни қўйган, ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этаётган “Локомотив” жамоасига келиб қўшилади. “Ал Таавон”га (0:1) қарши баҳсда Чемпионлар Лигасидаги дебютини ўтказди. Иккинчи турда эса БААнинг “Ал Аҳли” жамоаси билан ўйинда 17-сониядаёқ ҳисобни очди. Қайсидир маънода у фаолиятида янги саҳифа очаётганди. Аммо, кутилмаганда иккинчи даврада Улуғбек Бақоев бошқараётган “Бухоро”га қайтишга қарор қилди. Ўтган мавсумда эса клубни элитада қолишида катта ҳажмдаги ишни бажарди. Жорий йилдан бошлаб эса “Металлург”да ҳаракат қилиб келмоқда.




Сайтимиз ижодкорлари номидан Саламат Қуттибоевга соғлик ва саломатлик, фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика