ОЧЛ. Зафар Полвонов — 2-турнинг энг яхши футболчиси (+рамзий жамоа) News

ОЧЛ. Зафар Полвонов — 2-турнинг энг яхши футболчиси (+рамзий жамоа)

Ғарб Минтақасида Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-тур баҳслари ниҳоясига етди.

Бугун мазкур турнинг рамзий жамоаси ҳам эълон қилинди. Эътиборли жиҳати, ундан АГМК форварди Зафар Полвонов ҳам ўрин эгаллаган:

Дарвозабон: Дираж Сингҳ (Гоа)

Ҳимоячилар: Муҳаммад ал-Бурайк ("Ал Ҳилол"), Ҳоди Муҳаммади ("Трактор"), Фарес Жума ("Ал Ваҳда"), Меҳран Д. ("Фулад")

Ярим ҳимоячилар: Али Карими, Карим Будиаф (ҳар иккофи - "Ал Духайл", Андре Каррильо ("Ал Ҳилол"), Меҳди Тароби ("Персеполис")

Ҳужумчилар: Шаҳриёр М. ("Персеполис"), Зафар Полвонов (АГМК)

Шунингдек, Полвонов 2-турнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. "Истиқлол" дарвозасини 2 бор ишғол қилган футболчининг ҳаракатлари 10 баллик тизимдан 8,3 га баҳо олган.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика