Latest news

18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  7 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  32 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  58 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  4

ОЧЛ. "В" гуруҳидаги вазият ва имкониятлар ҳақида News

ОЧЛ. "В" гуруҳидаги вазият ва имкониятлар ҳақида

17-18 март кунлари Осиё чемпионлар лигасининг 3-тур баҳслари бўлиб ўтди.
"В" гуруҳида иштирок этаётган мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" кеча "Ал Айн"га қарши майдонга тушиб, 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. "Пахтакор" шу куни гол уришдан ташқари ҳамма ишни қилди. Нечталаб бурчак тўпи ва жарима зарбалари амалга оширилди, бироқ бари бефойда бўлди. Шунга қарамай, "Пахтакор" кейинги босқичга чиқиш учун имкониятни сақлаб турибди.

"Ал Айн" ҳам кучли ўйин кўрсатди деб бўлмайди, фақат уларнинг словакиялик легионери Мирослав Стох бир вазиятда кучли ва аниқ зарба йўллаб, "Пахтакор" дарвозасига тўп киритди. Кейинчалик бу футболчи ҳакамларга эътироз билдиргани учун "қизил" олиб четлатилди. Шунга қарамай, "Ал Айн" 20 дақиқадан кўпроқ бир киши кам бўлиб ўйнаган бўлса-да, кичик ҳисобдаги ғалабани сақлаб қола олди.

Гуруҳдаги нариги беллашувда эса "Нафт Теҳрон" "Ал Шабаб"ни қийинчилик билан 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Энди навбатдаги тур ўйинлари 7 апрель куни ўтказилади. Гуруҳ пешқадами "Ал Айн" иккинчи ўринда бораётган "Пахтакор"ни қабул қилса, охирги ўринни эгаллаб турган "Ал Шабаб" ўз майдонида "Нафт Теҳрон" билан куч синашади.

СЎЗ
- Бизда нафақат Кримец ёки Ҳошимов, балки Мерзляков ҳам ўзидан кутилган ўйинни кўрсата олмаяпти. Тан оламиз, ҳимояда хатолар кўп ва уларни бартараф этиш устида ишлаймиз (Самвел Бабаян "Пахтакор" ҳимоясидаги хатолар хусусида).

3-тур. 18 март
"Пахтакор" - "Ал Айн" 0:1
"Нафт Теҳрон" - "Ал Шабаб" 2:1

ЖАДВАЛ

# Жамоа Ў Ю Д М УГ - ЎГ Т-Н Очк
1 Al-Ain 3 1 2 0 2 - 1 1 5
2 Pakhtakor Tashkent 3 1 1 1 4 - 4 0 4
3 Naft Tehran 3 1 1 1 4 - 4 0 4
4 Al Shabab 3 0 2 1 3 - 4 -1 2


Кейинги учрашувлар
4-тур. 7 апрель
"Ал Айн" - "Пахтакор"
"Ал Шабаб" - "Нафт Теҳрон"
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика