Latest news

21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  50 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  29 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  16 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  20 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  5 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  19

ОЧЛ: Сардор Рашидов ОФК нигоҳида News

ОЧЛ: Сардор Рашидов ОФК нигоҳида

Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайти Осиё чемпионлар лигаси чорак финал баҳслари олдидан ушбу босқичда иштирок этадиган жамоаларнинг энг муҳим футболшчилари ҳақида маълумотлар бериб бормоқда.

Аввалроқ, Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби аъзоси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров ОФК матбуот хизмати нигоҳида бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Қатарнинг “Ал-Жаиш” клуби сафида ҳаракат қилаётган, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов ҳам ўз клубининг муҳим футболчиси сифатида ОФК превьюсида қайд этилди.

ОЧЛдаги иштироки.

Сардор Рашидов
– “Ал Жаиш”

ОЧЛда ўтказган ўйинлари сони – 26

Киритган голлари сони – 4

"Бунёдкор" сафидан "Қатар"га кўчиб ўтган футболчи бугун "Ал Жаиш" сафида ОЧЛ ўйинларидаги ўзининг энг яхши мавсумини ўтказмоқда. Эндигина 25 ёшни қарши олган футболчи ОЧЛда ўзининг олтинчи мавсумини ўтказмоқда ва айтиш керакки бунгача футболчи 1/8 финалдан кейинги босқичга ўта олмаган эди. Ҳозир эса, футболчи нафақат ўзининг энг яхши мавсумини ўтказмоқда, балки Осиёнинг мавсумдаги энг кучли жамоаларидан бири сифатида эътироф этилишига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Қолаверса, ўзбекистонлик ярим ҳимоячи ўз ўйини билан бунга қаттиқ киришганини кўрсатмоқда.

Гуруҳ босқичида "Насаф" дарвозасига киритган ягона голи "Ал Жаиш"ни 1/8 босқичига олиб чиққан эди. Мазкур босқичда "Ал Жаиш" Қатарнинг бошқа клуби "Лаҳвия"ни икки ўйин натижасига кўра 6:4 ҳисобида мағлуб этди ва Рашидов мазкур ўйинларда ҳам жамоасининг энг асосий ўйинчиларидан бири сифатида эътироф этилди.

Терма жамоанинг асосий юлдузларидан бири сифатида Рашидов сентябрь ойида ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида иштирок этишга тайёргарлик кўрмоқда. "Ал Жаиш"нинг асосий юлдузларидан бири яқин бир неча ой ичида катта учрашувларда майдонга тушади ва ўзининг қандай савиядаги футболчи эканини исботлашга интилади.

Жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири

Сардор Рашидов ўзининг тўпурарлик ва ўйинни ўқий олиш қобилияти билан ўтган мавсумда жамоаснинг энг кўп тилга олинган футболчиларидан бирига айланди. Жами 23 ўйинда 9та гол урган футболчи ўтган мавсум якунларига кўра Қатар Юлдузлар Лигасида жамоасин инг "Ал Раян"дан сўнг иккинчи ўринни эгаллашида катта роль ўйнади.

Истеъдодли футболчи юқори темпда ҳаракат қила олиши, тезлик ва бошқа ҳислатлари билан бошқалардан ажралиб туради. Шунингдек, чап оёқда ажойиб ўйин намойиш эта олиши ва ажойиб техникасини эътироф этиш лозим.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика