Latest news

00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  0 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:56Ла Лига. "Эльче" – "Реал": Рафа Мир, Асенсио, Хёйсен ва Родриго асосийда!  3 23:50А Серия. "Интер" – "Милан": Аканжи, Сучич, Лаутаро, Модрич ва Леау бошланғич таркибда!  0 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  15 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  17 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  6 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  32

ОЧЛ қуръаси олдидан: "Пахтакор" нега 3-саватчада? Бунинг сабаби шундаки... News

ОЧЛ қуръаси олдидан: "Пахтакор" нега 3-саватчада? Бунинг сабаби шундаки...

Бугун сайтимизда Осиё чемпионлар лигаси қуръасидан олдин жамоалар тушган саватчалар эълон қилинди.

Маълумки, 27 январь куни бу йилги ОЧЛга қуръа ташланади. Пандемия туфайли барча иштирокчи клубларни бир жойга йиғишнинг имкони йўқ. Шу боис қуръа онлайн тартибда олиб борилади. 

Қуръа мехназмига кўра, ҳар бир клуб ўзига тегишли саватчадан жой олган. Маълумки, бу йилдан бошлаб ОЧЛ гуруҳ босқичида 32та эмас, балки 40та жамоа қатнашади. Шунда Ғарб минтақасида 5та, Шарқ минтақасида ҳам 5та гуруҳ бўлади. Ғарбдаги гуруҳ ўйинлари 14-30 апрель кунлари бўлиб ўтади. 

ОЧЛ-2021 мусобақасида "Пахтакор" Ўзбекистон чемпиони сифатида тўғридан тўғри гуруҳда ўйнайди. "Пахтакор" гарчи ўтган йил чорак финалга қадар етиб борган бўлса-да, учинчи саватчадан жой олган. Табиийки савол туғилади: нима учун?

Келинг, бу саволга жавоб беришдан олдин яна бир бор саватчалар билан танишиб чиқсак. 

1-саватча: "Ал-Дуҳайл" (Қатар), "Ал-Ҳилол" (Саудия Арабистони), "Персеполис" (Эрон), "Шаржа" (БАА), "Ал-Садд" (Қатар).

2-саватча: "Ал-Насср" (Саудия Арабистони), "Тракторсози" (Эрон), "Шабаб Ал-Аҳли Дубай" (БАА), "Ал-Райян" (Қатар), "Ал-Аҳли" (Саудия Арабистони).

3-саватча: "Пахтакор" (Ўзбекистон), "Ал-Виҳдат" (Иордания), "Гоа" (Ҳиндистон), "Истиқлол" (Тожикистон), "Истиқлол" (Эрон).

4-саватча: "Ал-Шорта" (Ироқ), "Ал-Гарафа" (Қатар)/АГМК (Ўзбекистон) ғолиби, "Ал-Ваҳда" (Саудия Арабистони)/"Эйр Форс" (Ироқ) ғолиби, "Фулад" (Эрон)/"Ал-Айн" (БАА) ғолиби, "Ал-Ваҳда" (БАА)/"Ал-Завра" (Ироқ) ғолиби.

Ўтган мавсум "Пахтакор"дан паст натижа кўрсатган "Шаржа" 1-саватчада, лекин "Пахтакор" 3-саватчада, нега? Мухлисларда шу каби савол юзага келиши табиий. Бунинг жавоби шундаки, ОФК клубларни саватчаларга бўлиб чиқишда энг аввало мамлакатларнинг рейтингда тутган ўрнига қараган. 

Бу эса 1 ва 2-саватчадаги жамоалар рейтингда Ўзбекистондан юқорида турганини билдиради. Ўзбекистон ОФК рейтингида 6-ўринда турибди. Биздан юқорида Қатар, Саудия Арабистони, Эрон, БАА ва Ироқ бор. БАА рейтингда биздан тепада бўлгани учун ҳам "Шаржа" 1-саватчадан жой олган. Хуллас 1 ва 2-саватчадаги жамоаларнинг ҳаммаси рейтингда биздан баланд. Шу боис шундай ҳолат юзага келди. 

Шу ўринда ОФК рейтингига кўра, Ғарб ва Шарқ минтақасининг кучли ўнталигини келтириб ўтамиз. 

Ғарб минтақаси

1. Қатар

2. Саудия Арабистони

3. Эрон

4. БАА

5. Ироқ

6. Ўзбекистон

7. Иордания

8. Ҳиндистон

9. Тожикистон

10. Туркманистон


Шарқ минтақаси

1. Хитой

2. Япония

3. Жанубий Корея

4. Таиланд

5. Австралия

6. Филиппин

7. КХДР

8. Вьетнам

9. Малайзия

10. Сингапур

Rating: -25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика