ОЧЛ превьюси. АГМК (Ўзбекистон) - "Истиқлол" (Тожикистон)
11 feb 2019 17:14
News
ОЧЛ превьюси. АГМК (Ўзбекистон) - "Истиқлол" (Тожикистон)
Ўз тарихида биринчи бор ОЧЛда ўйнайдиган АГМК ўз майдонида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубини қабул қилади. Бунда ғолиб чиққан жамоа 19 февраль куни сафарда Саудия Арабистонининг "Ал Наср" клубига қарши майдонга тушади.
АГМК
Олмалиқ шаҳрининг АГМК футбол клуби 2018 йил Ўзбекистон Кубоги соҳиби сифатида ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритди. Бу жамоа ОЧЛда дебютант ҳисобланади. 2008 йилдан бери Ўзбекистон олий лигасида ўйнаб келаётган жамоа 2004 йилда ташкил топган.
"Истиқлол"
Бу жамоа Тожикистон миллий чемпионатида қаторасига 7 марта чемпионликни нишонлаган. "Истиқлол" ҳам ОЧЛда дебютант ҳисобланади, яъни бунгача клублар ўртасидаги қитъанинг энг нуфузли мусобақасида қатнашмаган. "Истиқлол" асосан ОФК Кубогида ўзини кўрсата олган ва 2016, 2017 йилги мавсумларда кетма-кет икки йил финалда ўйнаган.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Comments