Latest news

00:41А Серия. "Рома" – "Наполи" 0:0 (матнли трансляция)  3 00:33Пеп Гвардиола йирик мағлубиятдан сўнг: "Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик"  1 00:05А Серия. "Интер" "Милан"га қарши ўйиннинг охирги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  12 23:46"Рома" – "Наполи". Шомуродов асосий таркибда!  36 23:22АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 5та гол урди, Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушмади  228 22:49МЮ бош мураббийи Мартинеснинг жароҳати жиддий эканини тасдиқлади  1 22:22Гавининг ҳолати бўйича маълумот берилди  2 21:50"Орзулар театри"? МЮ "Олд Траффорд"даги охирги олтита ўйиннинг бештасида мағлуб бўлди  17 20:58АПЛ. "Ман Юнайтед" бу сафар ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди. Лисандро Мартинес жароҳат олди  14 20:48Туркия. "Фенербахче" – "Ризеспор": Алиқулов сариқ карточкалари йиғилиб қолгани сабаб бу ўйинни ўтказиб юборади  0 20:16АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов захирада  69 19:58Ла Лига. "Барселона" ўз уйида минимал ҳисобда "Алавес"ни таслим этди  63 19:33Гави жароҳат олди  5 18:55«Ал Насср» яна бир ТОП футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилди  14 18:27А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Эмполи"ни йирик ҳисобда таслим этди, Коло-Муанидан дубль  4

ОЧЛ. "Пахтакор"га фақат ғалаба керак News

ОЧЛ. "Пахтакор"га фақат ғалаба керак

Tags :  Пахтакор
Бугун Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 5-тур ўйинларига старт берилади. Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" сафарда БААНинг "Ал Жазира" клуби меҳмони бўлади.

"С" гуруҳидаги вазиятга тўхталадиган бўлсак, "Пахтакор" 4 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди, БААнинг "Ал Жазира" клуби ҳисобида эса бир очко мавжуд ва улар охирги ўринда боришмоқда. "Пахтакор" кейинги босқичга чиқиши учун жамоани фақат ғалаба қониқтиради, йўқса ОЧЛ билан хайрлашишга тўғри келади. Қуйида бугунги тўқнашув олдидан баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 

- Бу ўйин "Пахтакор" ва "Ал Жазира" ўртасидаги илк тўқнашув бўлади. Жамоалар олдин бир-бирларига қарши ўйнаган эмаслар.

- "Ал Жазира" Осиё чемпионлар лигасида еттинчи бор иштирок этмоқда, "Пахтакор" эса бу борада рекорд соҳиби - 13-марта қатнашяпти.

- Таиланднинг "Бурирам Юнайтед" клуби сингари "Ал Жазира" ҳам ҳали гуруҳ ўйинлари якунланмасдан гуруҳ босқичини тарк этди. Жамоа ўтган тур "Ал Ҳилол"дан 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва кейинги босқичга чиқиш имкониятини йўққа чиқарди.

- "Ал Жазира" иккинчи бор ўз майдонида Ўзбекистон клубини қабул қилади. Улар илк марта 2012 йил "Насаф"га қарши баҳс олиб бориб, 4:1 ҳисобида зафар қучишган. 

- "Ал Жазира" ОЧЛда мана 9 ўйиндирки ғалаба қозона олмаяпти. Бу жамоа охирги марта 2014 йил "Ал Райан" устидан 3:2 ҳисобида зафар қучганди. Шундан бери етти марта мағлубиятга учраб, икки бор дуранг ўйнади. "Ал Жазира" ОЧЛ плей-офф босқичида "Ал Садд"ни мусобақадан чиқариб юборганини эсдан чиқармаслик лозим.

- "Ал Жазира" ҳозирча битта гол урди ва бу гол Фарес Жумага тегишли. Аммо бу футболчи бугунги беллашувни сариқ карточкалар туфайли ўтказиб юборади. 

- "Ал Жазира" миллий чемпионатдаги охирги учршаувни "Ал Шааб"га қарши ўтказиб, 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. Улар ҳозир турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб туришибди. 

- Айтиб ўтганимиздек, "Пахтакор" гуруҳдан чиқиш имкониятини ўзида сақлаб қолиши учун бугун беллашувда фақат ва фақат ғалаба қозониши керак. Маълумот учун, жамоа 2010 йилдан бери гуруҳдан чиқа олмаяпти. 


- "Пахтакор" БАА клублари билан ўйинларда муваффақиятли жамоа ҳисобланади. Бунгача ўтказилган еттита учрашувнинг тўрттасида ғалаба, иккита дуранг ва бир мағлубият қайд этилган. 

- Ўтган тур "Тракторсози"дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг "Пахтакор"нинг сафар беллашувларидаги ғалабасиз серияси еттита ўйинга етди. "Пахтакор" охирги бор сафарда 2013 йилнинг мартида "Ал Шабаб" (С.Арабистони)ни 1:0 ҳисобида енганди. 

- Бу йил "Пахтакор" сафида Игорь Сергеев энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Унинг ҳисобида ҳозирча учта гол бор. 

- Жамшид Искандеров, Акбар Исматуллаев, Азим Аҳмедов, Жавоҳир Соҳибов, Владимир Козак, Ойбек Қиличев ва Камолиддин Тожиев каби футболчилар ҳисобида биттадан сариқ карточка бор. Шу ўйинчилардан кимдир бугун "сариқ" оладиган бўлса, кейинги турни ўтказиб юборади. 

- "Пахтакор" ички чемпионатнинг аввалги турини сафарда "Қизилқум"га қарши ўтказиб, 2:2 ҳисобини қайд этди. Бу жамоанинг кетма-кет учинчи дуранги бўлди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика