ОЧЛ. "Пахтакор" ва бошқа жамоалар ўртасидаги 4-тур ўйинлари ҳам қолдирилди
17 mar 2020 15:48
News
ОЧЛ. "Пахтакор" ва бошқа жамоалар ўртасидаги 4-тур ўйинлари ҳам қолдирилди
Унга кўра, "Пахтакор"нинг гуруҳидан ўрин олган 4-тур беллашувлари 6 апрель куни бўлиб ўтмайди. Кечиктирилган баҳсларнинг қачон бўлиб ўтиши ҳақида ОФК кейинроқ маълум қилади. 6 апрель куни "Пахтакор" Тошкентда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасини қабул қилиши керак эди. Бироқ жаҳон бўйлаб тарқалган коронавирус пандемияси сабабли ўйин қолдирилди. Ҳозирча гуруҳ босқичининг кечиктирилган беллашувлари қачон бўлиб ўтиши борасида бир қарорга келинмади. Фақат май ойида ўтиши керак бўлган нимчорак финал баҳслари эндиликда 17-18 ва 24-25 август кунлари ўтказилиши белгиланди. Шу тариқа чорак финал сентябрь, ярим финал ўйинлари эса октябрда бўлиб ўтади. Финал учрашувлари муддати ноябрда белгиланган ҳолатида қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" ўтган икки турда 6 очко жамғарган ҳолда ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments