Latest news

09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  4 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2

ОЧЛ. "Пахтакор" - "Тракторсози" 1:0 News

ОЧЛ. "Пахтакор" - "Тракторсози" 1:0

Осиё чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Тракторсози" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 41-дақиқасида ҳисоб очилди. Ўнг қанотдан Акбар Исматуллаевнинг узун пасидан сўнг тўп Азим Аҳмедовга тегиб Сергеевга борди. Игорь жарима майдони чизиғи устидан дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди - 1:0.

Иккинчи бўлимда асосан "Тракторсози" ҳужум қилди. Бироқ рақиб Никита Рибкин қўриқлаган дарвозани ишғол қила олмади. "Пахтакор" ОЧЛда бу мавсумда илк ғалабасини қўлга киритди.

Энди 6 апрель куни Эронда "Тракторсози" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтади.


"ПАХТАКОР" - "ТРАКТОРСОЗИ" 1:0
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Ҳакамлар:
Ким Дон Жин, Парк Сан Жун, Ли Жун Мин (ҳаммаси Жанубий Корея), Рисбек Шекербеков (Қирғизистон).
Ҳакамлар назоратчиси: Жассим Ал Ҳаил (Қатар).
Комиссар: Аоки Кацуфуми (Япония).
Гол: Игорь Сергеев 41, - 1:0 (Азим Аҳмедов)
"Пахтакор": 1.Никита Рибкин, 4.Аднан Ораховац, 5.Акбар Исматуллаев, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Шерзодбек Каримов (28.Станислав Андреев, 82), 9.Жалолиддин Машарипов (35.Ойбек Қиличев, 55), 10.Жамшид Искандеров, 11.Игорь Сергеев, 15.Жавоҳир Соҳибов, 21.Камолиддин Тожиев, 29.Владимир Козак (14.Жамшид Болтабоев, 67)
Захира: 12.Темур Жўраев, 6.Аббос Отахонов, 19.Суҳроб Бердиев, 32.Жасур Яхшибоев.

"Тракторсози": 1.Муҳаммадризо Акбари, 2.Муҳаммад Иранпуриан, 3.Шожаи Халилзода, 4.Холид Шафеи (27.Алойс Нонг, 90+4), 5.Карлос Кардосо, 6.Сина Ашури, 10.Суруш Рафеи, 11.Бахтиёр Раҳмони, 24.Фарзад Хатами, 66.Меҳди Киани, 77.Саид Агхаеи (90.Меҳди Шарифи, 53) (88.Фардин Абедини, 87).

Захира: 44.Фарзин Кароусиан, 8.Шаҳин Сагхеби, 15.Аюб Калантари, 40.Али Ҳамуди.

Огоҳлантиришлар: Владимир Козак 49, Ойбек Қиличев 59,

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика