Latest news

21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  1 21:05А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Милан"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  11 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  5 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  10 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  1 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  5

ОЧЛ. "Пахтакор" "Шаҳр Ходро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди News

ОЧЛ. "Пахтакор" "Шаҳр Ходро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

ОЧЛ-2020 "B" гуруҳ 2-тур доирасидаги "Пахтакор" ва "Шаҳр Ходро" ўртасидаги ўйин якунланди.

ОЧЛ, "B" гуруҳи
2-тур, 17.02.2020
"Пахтакор" марказий стадиони, Тошкент
"Пахтакор
" - "Шаҳр Ходро" 3:0

Голлар: Сергеев (56, 59), Шерзод Аъзамов (87).

Ҳакамлар: Дилан Перера, Гедара Палитха, Санжива Премалал, Нивон Робеш (барчаси Шри-Ланкадан).
Ҳакамлар назоратчиси: Тору Камикава (Япония).
Комиссар: Жан Хо Кван (Корея).

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 23.Шерзод Аъзамов, 15.Егор Кримец (С), 34.Фаррух Сайфиев, 20.Одил Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 10.Драган Черан, 9.Жалолиддин Машарипов, 11.Игорь Сергеев.
Захира: 35.Санжар Қувватов, 5.Анзур Исмоилов, 8.Асад Собиржонов, 14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 92.Умар Эшмуродов, 29.Владимир Козак, 77.Эрен Дердийок.

"Шаҳр Ходро": Маҳди Раҳмати, Али Неъмати, Муҳаммад Морадманд, Фаршад Фаражи, Ҳассан Жаъфари, Акбар Содиғи, Милад Сарлак, Саид Содиғи, Муҳаммадғози Нажафабади, Муҳаммадризо Халатбари, Руҳулоҳ Сайфуллоҳи.

Захира: Муҳаммаджавад Киа, Муҳаммад Ақажанпур, Амин Қосиминажод, Мирослав Славов, Ҳуссайн Меҳрибон, Муҳаммад Фарамарзи, Али Набизода.


Pakhtakor Tashkent

Igor Sergeev - 56', Igor Sergeev - 59', Sherzod Azamov - 87'

AFC Champions League Grp. B . Round 2

17/02/2020, 15:00

0
:
3
Finished

Shahr Khodrou FC

45'
90'
45'  Sherzod Azamov
56'  Igor Sergeev
59'  Igor Sergeev
67'  Dragan Ceran
76'  Dostonbek Khamdamov
84'  Sardor Sabirkhodjaev (Khumoyunmirzo Iminov)
87'  Sherzod Azamov
90'  Dragan Ceran (Eren Derdiyok)
90'  Dostonbek Khamdamov (Asad Sobirzhonov)
64'  Ruhollah Seifollahi (Amin Ghaseminejad)
66'  Abolhassan Jafari (Mohammad Aghajanpour)
69'  Mohammad Moradmand
84'  Saeid Sadeghi (Hossein Mehraban)

ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ. ЙИРИК ҒАЛАБА!

90+2. "Пахтакор"да сўнгги ўзгариш: Асад Собиржонов Достон Ҳамдамовни алмаштирди.

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берди.

90. Арвеладзе навбатдаги ўзгаришни амалга оширди: Дердийок Черанни алмаштирди.

87. ГООООЛЛЛЛ!!! ШЕРЗОД АЪЗАМОВВ!!!! "Пахтакор" учинчи голни ҳам урмоқда. Машариповнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини Аъзамов боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллади. 3:0 (!)

84. Рақиблар сафида сўнгги ўзгариш: Ҳуссайн Меҳрибон Саид Содиғини алмаштирди.

84. Уххх! "Шаҳр Ходро" ўйинчисининг жарима майдончаси ичидан берган зарбаси "Пахтакор" дарвозаси устунига тегди.

84. "Пахтакор"да илк ўзгариш: Ҳумоюнмирзо Иминов Сардор Собирхўжаевни алмаштирди.

79. Сергеевв!! Игорь учинчи голни ҳам рақиб дарвозасига киритган эди. Аммо, ҳакам бу ерда оффсайд борлигини қайд этмоқда.

77. Достон Ҳамдамов ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди". "Пахтакор" ярим ҳимоячиси рақиб ўйинчисининг оёғига зарба бериб юборган эди.

75. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик меҳмонлар тарафида: 45%-55%

Учрашувда урилган голларни кузатиб бориш учун сайтимизнинг телеграмдаги каналимизга обуна бўлинг - КАНАЛГА ЎТИШ

70. Суюнов яна бир сейв ижро этмоқда. Ҳимоячилар бу вазиятда рақибга зарба бериш учун имконият қолдиришган эди.

67. Майдонда жанжал юзага келмоқда. Эронликлар бу вазиятда бироз қизишиб кетишганди. Драган Черан ва Муҳаммад Морадмандга бу вазиятда сариқ карточка кўрсатилди.

66. Рақиблар сафида яна бир ўзгариш: Муҳаммад Ақажанпур Ҳассан Жаъфарини алмаштирди.

64. "Шаҳр Ходро"да ўзгариш: Руҳулоҳ Сайфуллоҳи ўз ўрнини Амин Қосиминажодга бўшатиб берди.

59. ГОООООООЛЛЛЛ!!!! СЕРГЕЕВВВВ ДУБЛЬ! Ҳамдамов тўпни Сергеевга узатди ва ҳужумчимиз бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Жалолиддин Машарипов Ҳамдамовга тўпни узатаётган вазиятда оффсайд борга ўхшади. Бу вазиятда эронликлар оффсайд бор деб ҳисоблаб, тўхтаб қолишган эди.

58. Ҳамробеков!!! Одил тўпни жарима майдончаси ташқарисидан рақиб дарвозасига йўллади. Дарвозабон тўпга улгурмаган эди, аммо зарба бироз ноаниқ чиқди.

56. ГООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! СЕРГЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВВВВВВ!!!! Машарипов жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва Сергеевга қулай тарзда тўпни оширди. Игорь эса бехато ҳаракат қилди. 1:0

50. Ўйиннинг иккинчи қисмини ҳам меҳмонлар фаол тарзда бошлашди. "Шаҳр Ходро" меҳмонда ўйнаётганига қарамай тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

46. Иккинчи бўлимга старт берувчи ҳуштак янгради.

ТАНАФФУС

45+1. Ҳакам пенальти белгиламади. Чераннинг зарбасидан сўнг тўп рақибнинг қўлига теккан эди, аммо шри-ланкалик ҳакам бу вазиятга эътибор қаратмади.

45. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Ўйиндаги илк сариқ карточка "Пахтакор" ҳимоячиси Шерзод Аъзамовга кўрсатилди. Аъзамов рақибнинг қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолган эди.

41. Хавфли вазият, хавфли зарбалар бўйича устунлик эронликлар томонида. "Пахтакор" эса бироз пассивроқ ҳаракат қилмоқда.

34. "Шаҳр Ходро" гол уришга яқин келган эди, аммо Суюновнинг икки сейви "шерлар"ни муқаррар голдан сақлаб қолди.

30. Машарипов!! "Пахтакор" футболчиси жарима майдончаси остонасидан рақиб дарвозасини ишғол қилишга уриниб кўрди, аммо бироз ноаниқ.

26. Хавфли вазият!!! "Шаҳр Ходро" ўйинчиси жарима майдончаси ичида қулай вазиятга эга бўлган эди, аммо яхшиямки тўп унинг оёғига яхши тушмади.

Қизиқарли видеолар, кутилмаган расмларни кузатиб бориш учун сайтимизнинг инстаграмдаги каналимизга обуна бўлинг - ИНСТАГРАМГА ЎТИШ

22. "Шерлар" "уйғонишди". Вакилларимиз Эрон жамоаси дарвозаси олдида бирин-кетин хавфли вазиятларни содир этишмоқда.

20. Бурчакдан узатилган тўпни Драган Черан дарвозага йўллади, аммо тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

20. Илк хавфли вазият! Сайфиевнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпига Черандан олдин рақиб футболчиси улгурди. Бурчак тўпи.

18. Ҳа, рақиб ҳам олдинга ўтмоқда. Ўйинда ҳеч бир жамоа устунлик қилмаяпти, аммо хавфли вазият ҳозирга қадар умуман содир этилмади.2

12. Ҳозирча жамоалар дарвоза томон зарба бермади. "Пахтакор" ҳам, "Шаҳр Ходро" ҳам кўпроқ эҳтиёткорликка урғу бермоқда.

7. Эронликлар қарши ҳужумга ўтишди ва дарвозамиз олдида хавфли вазият уюштиришди, аммо "Пахтакор" ҳимояси бу вазиятда бехато ўйнади.

4. Дастлабки дақиқаларданоқ "шерлар" ҳужумда ўз омадларини синаб кўришмоқда. Вакилларимиз тўпга кўпроқ эгалик қилишмоқда.

1. Ўйин бошланди!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Осиё чемпионлар лигаси-2020 гуруҳ босқич 2-тур доирасидаги қизиқарли кечиши кутилаётган "Пахтакор" ва "Шаҳр Ходро" жамоалари ўртасидаги ўйинни биргаликда кузатиб борамиз. 

Rating: +101   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика