Latest news

17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  3 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  4 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  4 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  2 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  8 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  10 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  47

ОЧЛ. ОФК ҳисоблаш тизимини ўзгартирди ва энди Ўзбекистонда 3+1 учун имконият пайдо бўлди News

ОЧЛ. ОФК ҳисоблаш тизимини ўзгартирди ва энди Ўзбекистонда 3+1 учун имконият пайдо бўлди

ОФК янгиланган клублар рейтингини эълон қилди.

Бунгача Ўзбекистон умумий рейтингда 9, Ғарб минтақасида 5-ўринда эди. Янгиланган рейтингда эса Ўзбекистон умумий рейтингда 7, Ғарб минтақасида 4-ўринга чиқиб олди.

Бунга ОФК томонидан рейтингни тузишдаги ҳисоблаш тизимининг ўзгартиргани сабаб бўлди, деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Айни пайтдаги ҳолатга кўра Ўзбекистон 2023 йил Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 2та ва саралаш босқичида 2та клубга эга бўлиши кутилмоқда.

Ҳисоблаш тизими қандай ўзгарди? Олдинлари ОФК ОЧЛ ва ОФК кубоги мусобақасидаги клубларнинг очколарини қўшарди ва клублар сонига бўларди. Яъни 2021 йил халқаро майдонда юртимиз шарафини 3та клуб ҳимоя қилди ("Пахтакор", АГМК ва "Насаф"). Янгиланган ҳисоблаш тизимида ОЧЛ алоҳида ва ОФК кубоги алоҳида ҳисобланди. Яъни "Насаф"нинг муваффақиятли юриши очколаримизнинг янада кўпайишига олиб келмоқда.

Янада эътиборли томони Ўзбекистон 2022 йил ушбу рейтингда Ғарб минтақасида 3-ўринга чиқиб олиши кутилмоқда. Иккинчи ўриндаги Эрон биздан 0,405 балл кўп тўплаган. Агар бу фарқни йўққа чиқариб иккинчи ўринга чиқа олсак 2024 йилги мавсумда Ўзбекистонга ОЧЛда 3+1 квотаси берилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020-2021 йилларда ОЧЛда Ўзбекистонга 1+1 квотаси берилган эди.



Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика