Latest news

15:03"Пахтакор"да ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган" — Абдулла Абдуллаев  0 14:39"Бавария" ҳужумчисини ижарага бермоқчи  0 14:10Алонсо нуфузли нашр талқинида йилнинг энг яхши мураббийи бўлди  2 13:43Иброҳим Ибрагимов: "Мақсадим – "Пахтакор" билан яхши натижалар кўрсатиш"  2 13:30Футзал. ЖЧ-1996. Бразилия "требл" қайд этди  0 13:11"Милан" собиқ футболчиси Саудия Арабистони клубига ўтди  1 12:47Тимур Кападзе: "Олимпиада вақтида биз футбол эмас, бошқа ташвишлар ҳақида кўпроқ ўйлашга мажбур бўлдик"  29 12:17Бензема "ишдан бўшатган" мураббий Аргентинага йўл олди  2 11:55"Атлетико" Хави билан келишиб олди  2 11:29"Киммих кўп йиллар давомида "Бавария" учун муҳим ўйинчи бўлиб келган"  1 11:01Кьеза "Ювентус"дан кетаётгани тасдиқланди  1 10:22Аббосбек Файзуллаев Олимпиададаги шароитлардан кўнгли тўлмаганини айтди  26 09:55Конор Галлахер «Атлетико» футболчиси - Фабрицио Романо  1 09:24Ламин Ямаль ўзига тегишли бўлган сертификатларни олди  1 08:56Фаолиятини якунлаган Кроос Германияда «Йил футболчи»си бўлди  3

ОЧЛ. “Локомотив” иккинчи бор “Ал Наср” билан ўйнайди News

ОЧЛ. “Локомотив” иккинчи бор “Ал Наср” билан ўйнайди

Бугун “Локомотив” сафарда Дубайнинг “Ал Наср” клубига қарши баҳс олиб боради.

Осиё чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган баҳс ҳар иккала жамоа учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки иккала клуб ҳам гуруҳдан чиқиш учун қулай имкониятга эга бўлиб турибди.

Айни пайтда турнир жадвалида “Локомотив” 8 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Ал Наср” ҳисобида эса етти очко мавжуд ва улар иккинчи ўринда боришмоқда. Бугунги беллашув “Локомотив” учун “Ал Наср”га қарши иккинчи баҳс бўлади. Маълумот учун, “Локомотив” 2013 йилнинг 9 февраль куни сафарда айнан шу жамоага қарши ОЧЛ плей-офф учрашувини ўтказган ва 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган.

Ўша ўйинда Виктор Карпенко билан Акмал Холматов гол уришганди. Шундан бери орадан вақт ўтди ва таркиб ҳам ўзгарди. “Темирйўлчилар” сафига янги футболчилар келиб қўшилишди. Статистикага назар ташласак, 2013 йил “Ал Наср” билан ўйнаган таркибдан уч киши Ислом Тўхтахўжаев, Садриддин Абдуллаев ва Иван Нагаев ҳозир ҳам “Локо” сафида тўп тепиб келишмоқда.

СТАТИСТИК МАЪЛУМОТЛАР

Ана энди бевосита бугунги ўйин олдидан баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.

– Қизиғи, бунгача иккала жамоа ҳам гуруҳдан кейинги босқичга чиқа олмаган. “Ал Наср” гуруҳ ўйинларида учинчи марта, “Локо” эса иккинчи бор иштирок этмоқда.

– “Ал Наср” Ўзбекистон клубига қарши фақат бир марта ўйнаган. Ўша биз юқорида айтиб ўтган 2013 йил “Локомотив” билан бўлган учрашув.

– “Ал Наср” ОЧЛдаги охирги уч ўйинида мағлуб бўлмади ва бу билан ўзига хос рекорд ўрнатди.

– Бразилиялик Нилмар “Ал Наср”нинг ОЧЛдаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди. У “Ал Иттиҳод” дарвозасига иккита, “Сепахон” дарвозасига битта гол урди.

– “Ал Наср” футболчиларидан Нилмар, Аҳмад Хамис ва Жирес Кембо-Экоко, Маъсуд Сулаймон ва Маҳмуд Хамисда биттадан сариқ карточка бор. Бугунги беллашувда шу ўйинчилардан ким сариқ карточка оладиган бўлса, Тошкентдаги беллашувни ўтказиб юборади.

– “Ал Наср” ўз чемпионатида қаторасига бешта ўйиндан бери ғалаба қозона олмай келаётганди. Фақат охирги турга келибгина улар “Банияс”ни 5:2 ҳисобида мағлуб этишди. Жамоа турнир жадвалида 3-ўринда боряпти ва пешқадам “Ал Аҳли”дан 22 очко ортда қолмоқда.

– “Локомотив” бугун ғалаба қозонса, охирги тур олдидан кейинги босқич масаласини ҳал қилган бўлади.

– Худди “Ал Наср” каби “Локомотив” ҳам Осиё чемпионлар лигасида БАА клубига қарши шу пайтгача фақат бир марта баҳс олиб борган: 2013 йил, “Ал Наср” – “Локомотив” 3:2

– “Локомотив” ўтган йил гуруҳда охирги ўринни эгаллаганди. Бу йил эса жамоанинг натижалари анча яхши ва мағлубиятсиз серия давом этмоқда.

– “Локомотив” таркибида Темурхўжа Абдухолиқов билан Сардор Мирзаев энг яхши тўпурар бўлиб туришибди. Ҳар иккаласи ҳисобида ҳам иккитадан гол бор.

– Бугун баҳсни Кахи Махарадзе дисквалификация туфайли ўтказиб юборади.

РАСМИЙ МАШҒУЛОТ

Кеча “Локомотив” ўйин бўладиган “Ал Мактум” стадионида ўйинолди расмий машғулотини ўтказди. Машғулот ОЧЛ регламентига биноан бир соат давом этди.

Бугун маҳаллий вақт билан 18:00да (Тошкент вақти 19:00) “Ал Наср” – “Локомотив” баҳсига старт берилади. Бугун “Бунёдкор” Тошкентда ўйин ўтказиши боис “Спорт” ТВ орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. “Локомотив” иштирокидаги учрашув эса 21:30дан бошлаб ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика