Latest news

21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  0 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  2 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  20 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  4 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  13 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  116 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0

ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди News

ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди

Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашуви бўлиб ўтди.


Баҳс тафсилотларини сайтимизнинг махсус бўлими МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ орқали кузатиб бориш мумкин бўлди.

17-дақиқада Абдулмажид Ал Суват "Локомотив"нинг деярли барча футболчиларини алдаб ўтиб гол урди - 0:1. Орадан икки дақиқа ўтиб Марат Бикмаев бурчак тўпидан сўнг гол урди - 1:1.

32-дақиқада Машарипов ишлаган пенальтини Марат Бикмаев аниқ амалга оширди - 2:1. Иккинчи тайм бошида Ўнг қанотдан Диёр Туроповнинг узатган тўпини яна ўша Марат Бикмаев дарвозага йўллади - 3:1.

67-дақиқада Жиҳод Ал Ҳуссайн жарима майдонимиз ичидаги пала партишликдан сўнг ҳисобни қисқартирди - 3:2. Орадан 4 дақиқа ўтгач Алассан НДиайе ҳисобни тенглаштирди - 3:3.

81-дақиқада Жарима майдонига ёриб кирган Машарипов ўнг оёқда дарвозанинг яқин пастки бурчагини аниқ нишонга олди 4:3. Ҳакам томонидан қўшилган дақиқаларда жаримадан узатилган тўпни Мачадо боши билан дарвозага йўллади - 4:4. 



"А" гуруҳи. 5-тур
"ЛОКОМОТИВ" - "АЛ ТААВОН" 4:4

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Бош ҳакам: Абдулраҳмон Иброҳим Ал Жассим (Қатар)
Қанот ҳакамлари: Толиб Салим Ал Марри (Қатар), Сауд Аҳмад Алмақалеҳ (Қатар)
Захира ҳаками: Сауд Али Ал Адба (Қатар)
Назоратчи: Али Ҳамад Ал Бадвави (БАА)
Комиссар: Ричард Дел Фонсо (Филиппин)

Голлар: Абдулмажид Ал Суват 17, - 0:1. Марат Бикмаев 19, - 1:1. Марат Бикмаев 32 пенальти, - 2:1. Марат Бикмаев 48, - 3:1. Жиҳод Ал Ҳуссайн 65, - 3:2. Алассан НДиайе 69, - 3:3. Жалолиддин Машарипов 81, - 4:3. Мачадо 90+1, - 4:4.

Амалга оширилмаган пенальти: Мачадо 37 (дарвозабон)

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Юлдашов, 5.Кахи Махарадзе, 9.Икромжон Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев (22.Муродбек Бобожонов, 85),  18.Тимур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 33.Олег Зотеев, 77.Диёржон Туропов (29.Қувондиқ Рўзиев, 67), 99.Жалолиддин Машарипов.

Захира: 12.Маъмур Икромов, 11.Садриддин Абдуллаев, 17.Салим Мустафоев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев,

"Ал Таавон": 22.Фаҳад Ал Шаммари, 3.Абдуллоҳ Кано, 4.Рикардо Мачадо,  10.Жиҳод Ал Ҳуссайн, 14.Муҳаммад Абусабан (6.Абдулраҳмон Ал Барака, 46), 16.Наиф Муса, 17.Маҳмуд Муаз, 19.Алассан НДиайе, 27. Саид Ал Досари 29.Лусиан Санмартэн (70.Муҳаммад Ал Саиари, 62), 80.Абдулмажид Ал Суват.

Захира: 23.Султон Ал Гамди, 11.Сақр Отайф, 18.Мидо, 28.Абдуллоҳ Ал Шаммари, 37.Абдуллоҳ Ал Шаммари, .

Огоҳлантиришлар: Наиф Муса 7, Марат Бикмаев 40.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика