Latest news

14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  0 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  12 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20

"Пахтакор"нинг рақиблари, "Локомотив" ва "Бунёдкор"нинг эҳтимолий рақиблари маълум. "ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди News

"Пахтакор"нинг рақиблари, "Локомотив" ва "Бунёдкор"нинг эҳтимолий рақиблари маълум. "ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси-2020 гуруҳ босқичига қуръа ташланди.

Маросим ОФКнинг Куала-Лумпурдаги штаб-квартирасида бўлиб ўтди. Шу саҳифада қуръа жараёнини кузатиб бордингиз.

ЯНГИЛАШ


ОЧЛ-2020

"Ғарб" минтақаси
"A" гуруҳи

1. "Ал Ваҳда" (БАА)
2. "Ал Шорта" (Ироқ)
3. Плей-офф 4 ("Ал Файсали" (Иордания), "Ал Кувайт" (Кувайт), "Истиқлол" (Эрон), "Ар Райан" (Қатар)
4. Плей-офф 2 ("Локомотив", "Истиқлол" ёки "Ал Аҳли")


"B" гуруҳи
1. "Ал Ҳилол" (С.Арабистони)
2. "Шабаб Ал Аҳли" (БАА)
3. "Пахтакор"
4. Плей-офф 3 ("Ченнайин Сити" (Ҳиндистон), "Ал Риффа" (Баҳрайн), "Шаҳр Ходро" (Эрон), "Ал Сайлия" (Қатар)


"C" гуруҳи
1. "Ал Дуҳайл" (Қатар)
2. "Ал Таавон" (С.Арабистони)
3. "Шаржа" (БАА)
4. "Персеполис" (Эрон)


"D" гуруҳи
1. "Сепахон" (Эрон)
2. "Ал Садд" (Қатар)
3. "Ал Насср" (С.Арабистони)
4. Плей-офф 1 ("Бунёдкор", "Ал Завра" ёки "Ал Айн")



"Шарқ" минтақаси
"E" гуруҳи
1.
"Бейжинг Гоан" (Хитой)
2.  
"Чангреи Юнайтед" (Таиланд)
3.
Плей-офф 4 ("Тампинес Роверс" (Сингапур), "Бали Юнайтед" (Индонезия), "Мельбурн Виктори" (Австралия), Япония клуби)
4.
Плей-офф 1 ("Кедаҳ" (Малайзия), "Тай По" (Гонконг), "Сеул" (Жанубий Корея)


"F" гуруҳи
1.
"Улсан" (Ж.Корея)
2.
"Шанхай Шенхуа" (Хитой)
3.
"Перт Глори" (Австралия)
4.
Плей-офф 3 ("Серес-Негрос" (Филиппин), "Шан Юнайтед" (Мьянма), "Порт ФК" (Таиланд), "Токио" (Япония)


"G" гуруҳи
1.
Япониянинг вице-чемпиони
2.
"Сувон Блуевингс" (Ж.Корея)
3.
"Гуанчжоу Эвергранд" (Хитой)
4.
"Жоҳор Дарул тазим" (Малайзия)


"H" гуруҳи
1.
"Сидней" (Австралия)
2.
"Йокогама" (Япония)
3.
"Жонбук Моторс" (Ж.Корея)
4.
Плей-офф 2 ("Бурирам Юнайтед" (Таиланд), "Хо Ши Мин" (Вьетнам), "Шанхай СИПГ" (Хитой))




Қуръанинг биринчи қисми учун шарларни саудиялик афсонавий ҳужумчи Ёсир Ал-Қаҳтони тортиб берди.


Жаноб Шин Мангил сўзга чиқди.


Суперлигада учинчи ўринни эгаллаган "Бунёдкор" иккинчи саралаш босқичини ўз уйида Ироқнинг "Ал Завра" клубига қарши ўтказади. Бу ўйин ғолиби БААда "Ал Айн" меҳмони бўлади. Мазкур баҳс ғолиби гуруҳ босқичига чиқади. Маълумот учун, "Ал Завра" ўтган мавсум ОЧЛнинг "A" гуруҳида 8 очко билан "Зоб Ахан" ҳамда "Ал Насср" жамоаларидан кейин учинчи бўлганди.


Экранда ОЧЛ-2020 гуруҳлари ҳақида тўлиқ маълумот берувчи лавҳа намойиш этилмоқда.


"Локомотив" Ўзбекистон вице-чемпиони сифатида ОЧЛнинг 2-саралаш босқичини Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасига қарши бошлайди. "Темирйўлчилар" ушбу беллашувда ғолиб бўлишса, Саудия Арабистонида "Ал Аҳли" меҳмони бўлишади. Мана шу учрашув ғолиби гуруҳ баҳсларида иштирок этади.


Дато Уинсдор Жон сўзга чиқди ва айрим жиҳатларга тўхталиб ўтиш билан бирга жамоаларга омад тилади.


"Локомотив" матбуот котиби Хайрулла Холиқов ва Саудия Арабистонининг афсонавий ҳужумчиси Ёсир Ал Қаҳтони.




Маросим бошловчиси Риш Рошан Рай тадбирни бошлаб бермоқда.


Маросим иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш жараёни.


Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" эса "B" гуруҳининг учинчи жамоаси бўлиши олдиндан маълум. Демак, Шота Арвеладзе шогирдларининг рақибларидан бири Саудия чемпиони "Ал Насср" бўлиши аниқ. Ёдингизда бўлса "Ал Насср" ўтган мавсум саралаш баҳсларида АГМКни 4:0 ҳисобида мағлуб этган ва кейинчалик мусобақанинг чорак финалига қадар етиб борган эди.

"Локомотив" вакиллари Хайрулла Холиқов ҳамда Сардор Акромов.


Ўзбек клублари вакиллари маросим бўлиб ўтадиган манзилга етиб келишган палла.



ОЧЛ-2020 гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан 13:30да бошланади. Мамлакатимиздан чемпион "Пахтакор" тўғридан-тўғри гуруҳ беллашувларига йўл олган бўлса, вице-чемпион "Локомотив" ҳамда бронза медаллари соҳиби "Бунёдкор" иккинчи саралаш босқичидан курашга киришади.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика