Latest news

08:15Клаудио Раньери: "Элдор Шомуродов муносиб ўйин кўрсатди"  2 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   70 03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  61 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  6 03:00"Реал Мадрид" қўшиб берилган дақиқалардаги гол эвазига "Леганес"ни таслим этди ва Испания кубоги ярим финалига йўл олди!  19 00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  10 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  3 23:00"Қизилқум" Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  1 22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  3 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6 21:57Туркия кубоги. "Ризеспор" "Анқарагучу"ни мағлубиятга учратди. Алиқулов тўлиқ ўйнади  10 21:35"Нефтчи" Туркиядаги назорат ўйинида Қозоғистон клубини мағлубиятга учратди  3 21:12Флик "Барса"нинг биринчи рақамли дарвозабони кимлигини айтди  7 20:48Пике "Реал"нинг ҳакамликдан эътирози ҳақида: "Мадридликлар тарихидаги энг зўр гол офсайддан урилган"  47 19:47"Наполи" нега Гарначони харид қила олмагани маълум бўлди  1

ОЧЛ финали олдидан матбуот анжумани ташкил этилди News

ОЧЛ финали олдидан матбуот анжумани ташкил этилди

Бугун Саудия Арабистонида Осиё чемпионлар лигасининг дастлабки финал учрашув бўлиб ўтади. "Ал Ҳилол" - "Урава Редс" баҳси бизнинг вақт билан соат 21:15да бошланади.


Кеча ўйиндан олдинги анъанавий матбуот анжумани ташкил қилинди. "Урава Редс" бош мураббийи Такафуми Хори саволларга жавоб қайтарар экан, биринчи финалдан олдин қуйидаги гапларни айтди:

- "ОЧЛ финалида "Ал Ҳилол"га қарши баҳс юритиш ажойиб бўлади. Чунки бу Осиёнинг энг кучли клубларидан бири. Мен жамоани қабул қилиб олаётганимда финалга қадар етиб келишимизни умуман ўйламагандим. Биз босқичма-босқич ўсиб бордик. Финалга чиқиш ўз-ўзидан бўлмайди. Бунинг учун катта меҳнат талаб қилинади".

- "Биз бу ерга келиш учун 9,600 км. масофани босиб ўтдик. Бекорга келмаганимизни исботлашга ҳаракат қиламиз. Саудия клублари жисмоний жиҳатдан кучли. "Ал Ҳилол" эса ўйин томонлама ҳам кучли. Биз Япониядан 200 кишидан кўп бўлиб келдик, ҳамма жамоамизни қўллаб туришга тайёр".

Матбуот анжуманида "Ал Ҳилол" бош мураббийи Рамон Диас ҳам иштирок этди. Мураббий муҳим беллашув олдидан шундай деди:

- "Бизда яхши ўйинчилар кўп ва шогирдларимга тўлиқ ишонаман. Масалан, жамоамиз сардори Осама Хавсави терма жамоада мунтазам ўйнаб келмоқда. "Ал Ҳилол" қийин вазиятларда қандай ўйнашни билади. Саудия Арабистонининг жаҳон чемпионатига чиққани кўплаб футболчиларга ижобий таъсир қилди. Улар энди клуб миқёсида ҳам нимагадир эришишмоқчи".

- "Биз ярим финални ажойиб тарзда ўтказиб, финалга қадар етиб келдик. Энди бош мақсад Кубокни қўлга киритиш. Рақибни ҳар томонлама ўрганиб чиқдик, "Урава" яхши клуб, лекин уларнинг ҳам ожиз томонлари бор. Ким хатога камроқ йўқ қўйса ўша Осиё чемпионлар лигасини ютади".

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика