ОЧЛ. Эртага 3-тур баҳсларига старт берилади
07 apr 2019 21:26
News
ОЧЛ. Эртага 3-тур баҳсларига старт берилади
Мусобақа тақвимига кўра, Ғарб минтақасида 8 апрель куни тўртта ва 9 апрель куни ҳам тўртта ўйин бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада иштирок этаётган "Пахтакор" ва "Локомотив" 3-тур учрашувини 9 апрелда ўтказади.
"Пахтакор" ўз майдонида Қатарнинг "Ал Садд" клубини қабул қилса, "Локомотив" Саудия Арабистонида "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади. "D" гуруҳида иштирок этаётган "Пахтакор" иккита ўйиндан сўнг 4 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. "Локомотив" жой олган "B" гуруҳида эса жуда қизиқ вазият юзага келган. Барча тўрт жамоа ҳисобида 3 очкодан бор.
ОЧЛ. Ғарб минтақаси. 3-тур учрашувлари
"А" гуруҳи. 8 апрель
20:40. "Ал Васл" - "Зобаҳан"
22:15. "Ал Наср" - "Ал Завра"

"B" гуруҳи. 9 апрель
20:45. "Ал Райан" - "Ал Ваҳда"
22:45. "Ал Иттиҳод" - "Локомотив"

"C" гуруҳи. 8 апрель
20:30. "Ал Дуҳайл" - "Ал Айн"
22:00. "Истиқлол" - "Ал Ҳилол"

"D" гуруҳи. 9 апрель
19:00. "Пахтакор" - "Ал Садд"
20:30. "Персеполис" - "Ал Аҳли"

Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Comments