Latest news

07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  0 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  33 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  49 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  113 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5

ОЧЛ Элитда 2-тур тугади. "Пахтакор"нинг Эрондаги ўйини ҳақида News

ОЧЛ Элитда 2-тур тугади. "Пахтакор"нинг Эрондаги ўйини ҳақида

30 сентябрь - 1 октябрь кунлари Осиё Чемпионлар лигаси Элит мусобақасида 2-тур учрашувлари ўтказилди.

Эронда "Персеполис" меҳмони бўлган "Пахтакор" 1:1 ҳисобини қайд этиб, ўз ҳисобига дастлабки очкони ёзиб қўйди.

Умуман олганда бу тур фақат шу ўйинда дуранг қайд этилди. Қолган 5та ўйиннинг тўрттасида мезбонлар ғалаба қозонган бўлса, битта беллашувда меҳмон жамоанинг қўли баланд келди. Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби сафарда "Ал Васл"ни мағлуб этиб қайтди.

ОЧЛ Элит. 2-тур натижалари

30 сентябрь. "Ал Садд" - "Истиқлол" 2:0
30 сентябрь. "Персеполис" - "Пахтакор" 1:1
30 снтябрь. "Ал Васл" - "Ал Аҳли" 0:2
30 сентябрь. "Ал Насср" - "Ал Райан" 2:1
1 октябрь. "Ал Гарафа" - "Ал Айн" 4:2
1 октябрь. "Ал Ҳилол" - "Ал Шорта" 5:0

Энг йирик ҳисоб "Ал Ҳилол" иштирокидаги баҳсда кузатилди. Ироқнинг "Ал Шорта" клубини қабул қилган саудияликлар рақиб дарвозасига жавобсиз 5та гол уришди. Энг кўп гол урилган ўйин Қатардаги беллашувда рўй берди. "Ал Гарафа" ўз майдонида амалдаги Осиё чемпионлар Лигаси ғолиби "Ал Айн" устидан 4:2 ҳисобида зафар қучди.




"Пахтакор" ўйини ҳақида

ОЧЛ Элит илк турида мағлубиятга учраган "Пахтакор" бор эътиборини иккинчи ўйинга қаратиб, ижобий натижа билан қайд этиш мақсадида Эронга йўл олди. "Персеполис"га қарши баҳс қийин кечиши маълум эди, чунки бу жамоа ҳам илк ўйинида мағлубиятга учраганди. Шу куни майдонда ҳар икки мамлакат чемпионлари ўзаро баҳс олиб борди.

"Пахтакор" тезкор гол ўтказиб юборди. 1-дақиқадаёқ мезбонлар ҳужумчиси Али Алипур тўп киритиб, ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Лекин "Пахтакор" бу билан "чўкиб" қолмади, аксинча секин-аста вазиятни ўз қўлига олишга ҳаракат қилди. Одатда кўп жамоалар тезкор гол ўтказса, буёғига нима қилишни билмай қолади. Лекин "Пахтакор" вазиятга вазминлик билан ёндашди ва мураккаб ҳолатдан чиқиб кета олди.

"Пахтакор"нинг ҳисобни тенглаштирувчи голи 59-дақиқага тўғри келди. Бу вазиятда Сардор Собирхўжаевдан тўпни қабул қилиб олган жамоа сардори Драган Черан узоқдан кучли зарба йўллаб гол муаллифи бўлди. Бемалол айтиш мумкин, шу куни Черан майдондаги энг яхшилардан бири бўлди ва ҳалиям юқори сифатда футбол намойиш этишини исботлади.

Sofascore "Пахтакор" ўйинчиларидан уч нафарини алоҳида эътироф этди. Булар - Драган Черан (7,7 балл), Муҳаммадқодир Ҳамралиев (7,4) ва Ҳожиакбар Алижонов (7,4). Майдон эгалари сафида энг юқори баллга гол урган ҳужумчи Али Алипур (7,7) лойиқ кўрилди. Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, шу куни "Пахтакор" 48% тўпга эгалик қилди. Дарвоза томон 19та зарба йўллаб, шундан 5тасини дарвозабон қайтарди. Таққослаш учун "Персеполис"да зарбалар сони 9та бўлди. Бу ҳам "шерлар"нинг нисбатан яхши ҳаракат қилганини кўрсатади.


ВИДЕОНИ КЎРИШ




"Пахтакор" ушбу дурангдан сўнг 9-ўринда бормоқда. Қолган ўйинларда ҳам ижобий натижа қайд этиб, камида 8-ўриндан пастга тушмаслик талаб этилади. Чунки кейинги босқичга фақат 1-8 ўринлар чиқади. "Пахтакор"нинг навбатдаги учрашуви 21 октябрь куни Ироқда "Ал Шорта"га қарши бўлиб ўтади.

ОЧЛ Элит. 3-тур учрашувлари

21 октябрь. "Ал Шорта" - "Пахтакор"
21 октябрь. "Ал Садд" - "Персеполис"
21 октябрь. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол"
21 октябрь. "Ал Райан" - "Ал Аҳли"
22 октябрь. "Ал Насср" - "Истиқлол"
22 октябрь. "Ал Гарафа" - "Ал Васл"


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика