Latest news

13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  2 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  5 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  13 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  18 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  22 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  2 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4

ОЧЛ. Дастлабки турнинг рамзий терма жамоаси News

ОЧЛ. Дастлабки турнинг рамзий терма жамоаси

Сешанба ва чоршанба кунлари қитъамизда Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Сайтимиз ходимлари дастлабки турда Ўзбекистон клублари сафида ўзини кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоасини тузишди.



Дарвозабон
Игнатий Нестеров ("Локомотив")

Дарвозага "Локомотив" клубининг тажрибали посбони Игнатий Нестеровни лойиқ кўрдик. Дарвозабон "Ал Иттиҳод"га қарши баҳсда битта гол ўтказгани рост, аммо яна бир вазиятда жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. Кейинги ўйинларда Нестеровга умуман гол ўтказмаслигини тилаймиз.



Ҳимоячилар
Даврон Ҳошимов ("Пахтакор")
Шерзод Файзиев ("Локомотив")
Шерзод Аъзамов ("Насаф")
Акром Комилов ("Бунёдкор")



"Пахтакор" клуби ҳимоячиси Даврон Ҳошимов "Ал Ҳилол" билан баҳс сўнггида жамоа қаҳрамонига айланди. У Жамшид Искандеров томонидан узатилган тўпни жарима майдонига кирмай дарвозага жойлаб қўйди ва "Пахтакор"ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

"Локомотив"нинг янги аъзоси Шерзод Файзиев ОЧЛдаги дебют учрашувида ёмон таассурот қолдирмади. Ҳимоячи тажрибали ҳужумчиларга деярли имконият бермади. Бир қатор вазиятларда хатолар қилди, аммо дебют учун ажойиб ўйнади.

"Насаф"нинг марказий ҳимоясида Шерзод Аъзамов ўйнади. Агар у бўлмаганида араблар "аждарлар" дарвозасига янада кўп гол уришлари мумкин эди.

"Ал наср" билан сафардаги баҳсда "Бунёдкор"нинг чап қанотида Акром Комилов ишончли ўйнади. Ҳимоячи ўз қанотида рақибларга ҳужум қилиш имконини бергани йўқ. Бир нечта тўп узатишлари хавфли чиқди, аммо ҳужумчилар гол ура олишмади.



Ярим ҳимоячилар
Кахи Махарадзе ("Локомотив")
Жавоҳир Соҳибов ("Пахтакор")
Дилшод Раҳматлуллаев ("Насаф")
Сардор Мирзаев ("Локомотив")
Достонбек Ҳамдамов ("Бунёдкор")



"Пахтакор"дан "Локомотив"га кўчиб ўтган Кахи Махарадзе "Ал Иттиҳод"га қарши баҳсда энг яхшилардан бири бўлди. Таянч ярим ҳимоясида арабларнинг бир қатор ҳужумларини тўхатишга муваффақ бўлган грузиялик футболчи гол уришга ҳам эришди, аммо ҳакамлар ўша пайтда қоида бузилгани учун голни инобатга олишмади.

"Пахтакор" вакили Жавоҳир Соҳибов "Ал Ҳилол" билан ўйинда марказда янги жамоадоши Азим Аҳмедовни қўллаб қувватлаб турди. Соҳибов Кахи кетгач марказда жамоанинг асосий ўйинчисига айланди. Кечаги баҳсда у буни деярли уддалай олди.

"Локомотив"дан "Насаф"га ўтган Дилшод Раҳматуллаев "Ал Аҳли" билан ўйинда жасорат кўрсатгани учун ҳам рамзийга лойиқ кўрилди. Иккинчи бўлимда рақиб унинг бошини ёрди, Дилшод эса шу жароҳат билан ҳам ўйинни охиригача етказиб қўйди. Бундан ташқари биринчи бўлимда айнан унинг пасидан сўнг Бобур Абдухолиқов гол уришга эришди.



"Локомотив"ни мағлубиятдан қутқариб қолган голни Сардор Мирзаев урди. "Ал Иттиҳод" билан баҳснинг 88-дақиқасида айнан унинг зарбасидан сўнг ҳисоб тенглашди. Қизиғи ўтган йил ҳам ОЧЛнинг биринчи турида Мирзаев "Локо"нинг илк голини урганди.

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов дастлабки турда ОЧЛда иккита гол урган 4 футболчидан бири бўлди. 2015 йил Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган Ҳамдамов "Ал Наср"га қарши баҳсда иккита чиройли голлар урди. Айнан уни Ўзбекистон клублари ичида 1-турнинг энг яхши футболчиси деб топдик.


Ҳужумчи
Бобур Абдухолиқов ("Насаф")

"Насаф" Саудия Арабистонида "Ал Аҳли"га ютқазиб қўйди. Аммо "аждарлар" сафида 18 ёшли Бобур Абдухолиқов ўзини ёрқин томонлама намойиш эта олди. Биринчи бўлимда иккита қулай имкониятга эга бўлиб битта гол урди. Бобур меҳнат қилишда давом этса бундай рамзий терма жамоалардан доимий ўрин олиб туришига шубҳа йўқ.


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика