Latest news

02:57АПЛ. Сенсация: Аутсайдер "Вулверхэмптон" 3-ўриндаги "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  0 01:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" 5та, "Ал Иттиҳод"да 1та гол уриб, ғалабага эришди  0 00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  0 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  1 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  3 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  48 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  21 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   1 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  15 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  9 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  3 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  4 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  97

ОЧЛ. "Бунёдкор" ғалабани қўлдан чиқарди... News

ОЧЛ. "Бунёдкор" ғалабани қўлдан чиқарди...

Осиё чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган "Ал Наср" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 2-дақиқасида рақиб дарвозабони Абдуллоҳ Ал Энази тўпни узоқлаштиришда хатога йўл қўйди, тўпни эгаллаб олган Достонбек Ҳамдамов чап оёғи билан узоқ масофадан чиройли тарзда дарвозани ишғол қилди - 0:1. 33-дақиқада ўнг қанотдан Забихилло Ўринбоевнинг ҳаводан узатиб берган тўпини Шакер Зуаги боши билан дарвозага йўллади - 0:2.

Таймнинг сўнгги дақиқасида бош ҳакам Рустам Ашурматов Шая Шараҳилини йиқитди деб ҳисоблаб Зуҳуров дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрли жарима тўпини Адриан Миерзежевски аниқ амалга ошириб ҳисобни қисқартирди - 1:2. Жамоалар танаффусга мана шу ҳисоб билан чиқиб кетишди.

75-дақиқада Достонбек Ҳамдамов рақиб ҳимоячисининг хатосидан сўнг жарима майдонига кириб борди ва тўпни ўзига тўғрилаб олиб кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди - 1:3.

Орадан 5 дақиқа ўтгач ҳисоб қисқарди. Яҳё Ал Шеҳри жарима майдони яқинидан кучли зарба билан гол урди - 2:3. Учрашув тугашига 5 дақиқа қолганида Ҳуссайин Сулаймони белгиланган жарима тўпини аниқ амалга ошириб тўпни Зуҳуров қўриқлаётган дарвозага йўллади - 3:3.

Шу тариқа, "қалдирғочлар" ОЧЛ гуруҳ босқичини сафардаг дуранг билан бошлашди. 1 март куни "Бунёдкор" "Ал Наср"ни ўз майдонида қабул қилади.


Ар-Риёд. “Қирол Фаҳд” стадиони.
“Ал-НАСР” (Саудия Арабистони) - “БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) 3:3

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Голлар: Достонбек Ҳамдамов (3, 75), Зуаги (33), Миерзежевски (45-пенальтидан), Ал Шеҳри (80), Сулаймани (85)

Ҳакамлар: Ко Хюнг Жин, Банг Ги Ёл, Парк Санг Жун (учаласи - Жанубий Корея), Рован Арумуғон (Хиндистон)
Назоратчи: Жасим Муҳаммад Маҳмуд Абдулкарим (Баҳрайн)
Комиссар: Анварул Ҳуқ (Бангладеш)

"Ал Наср": 22.Абдуллоҳ Ал Энизи, 2.Муҳаммад Ҳуссайин, 4.Омар Хавсави, 12.Холид Ал Гамди, 24.Ҳуссайин Сулаймони, 14.Иброҳим Ғолиб (10.Муҳаммад Саҳлави, 46), 16.Абдулазиз Жебрин, 26.Шая Шараҳили (27.Авад Ҳамис, 65), 18.Маркиньос (8.Яҳё Ал Шеҳри, 62), 86.Адриан Миерзежевски, 9.Наиф Ҳазази.
Захира: 23.Ҳуссайин Шаян, 99.Ҳассан Ал Раҳеб, 28.Аҳмад Акаш, 13.Муҳаммад Эйд.

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов (С), 3.Акрамжон Комилов, 7.Шакер Зуаги, 9.Минори Сато, 10.Элдор Шомуродов (14.Баҳодир Насимов, 67), 17.Достонбек Ҳамдамов (30.Юрица Булят, 90+3), 19.Забиҳилло Ўринбоев (11.Шаҳзодбек Нурматов, 51), 22.Рустамжон Ашурматов, 29.Отабек Шукуров, 71.Александр Алемпиевич
Захира: 45.Акбар Тўраев, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жовлон Иброҳимов, 16.Дилшодбек Аҳмадалиев.


Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика