Latest news

16:10"Футбол олами". "Пахтакор"да мағлубият, "Насаф" ва "Навбаҳор"да дуранг, "Нефтчи"да ғалаба  0 15:42Аморим Шешконинг трансфери ҳақида гапирди  0 15:17"Ман Сити" Родрига "Реал" қизиқиш билдираётганидан хавотирда  0 14:50"Челси" ёзда Вейгани сотиб юборишга тайёр  0 13:38"Интер" 30 млн евролик футболчини харид қилмоқчи  0 12:55"Ливерпул"нинг италиялик ҳимоячига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда  2 12:23Пеллегрини фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 11:55Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда  3 11:21Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  12 10:53Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин  5 10:24Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги режалари ҳақида фикр билдирди  0 09:54Гвардиола: "Кўплаб футболчилар жамоани тарк этишлари керак"  7 09:25Рио олимпиадаси совриндори "Машъал" машғулотларига қўшилди  2 08:56Тен Хаг "Манчестер Юнайтед"да Роналду билан бўлган можаро ҳақидаги саволга жавоб берди  12 08:27Саудия клуби 28 миллион евролик трансферни амалга оширди  1

ОЧЛ. Бугун чорак финалнинг жавоб баҳсларига старт берилади News

ОЧЛ. Бугун чорак финалнинг жавоб баҳсларига старт берилади

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган иккита жавоб баҳси бўлиб ўтади.
21:00. “Ал Садд” (Қатар) - “Ал Ҳилол” (С.Арабистони)
Дастлабки учрашув
- 0:1

22:50. “Ал Иттиҳод” (С.Арабистони) - “Ал Айн” (БАА)
Дастлабки учрашув - 0:2

Ўз майдонида ғалаба қозонган Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” клуби бугун сафарда “Ал Садд” меҳмони бўлади. Мазкур беллашувдан олдин ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ўз фикрларини айтиб ўтишди.

Люссанин Аммута (“Ал Садд” бош мураббийи):
“Биринчи учрашувда ютқазиб қўйдик. Шу боис жавоб баҳси осон кечмайди. “Ал Ҳилол” Осиёдаги энг кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Рақибнинг айниқса ҳужуми кучли. Кейинги босқичга чиқиш учун албатта гол уришимиз шарт. Лекин бунинг учун 90 дақиқани фақат ҳужумда ўтказмоқчи эмасмиз. Бундан ташқари, “Ал Ҳилол”га қарши очиқ футбол намойиш этмаймиз. Фақат имконият юзага келишини кутамиз”.

Лорен Регекамп (“Ал Ҳилол” бош мураббийи):
“Бугун биздан кўра “Ал Садд”га қийинроқ бўлади. Чунки улардан тўп киритиш талаб этилади. Ўйлайманки, биринчи ўйинда бўлгани каби бу сафар ҳам гол ура оламиз. Бунинг уддасидан чиқсак, рақиб янада оғир вазиятда қолади”.

Саудиянинг яна бир номдор клубларидан бири “Ал Иттиҳод” эса ўз майдонида БААнинг “Ал Айн” жамоасини қабул қилади. Эслатиб ўзтамиз, биринчи учрашувда “Ал Айн” 2:0 ҳисобида зафар қучган. Шундай экан, “Ал Иттиҳод”га бугун осон бўлмайди.

Халид Ал Корони (“Ал Иттиҳод” бош мураббийи):
“Агар жавобсиз учта тўп киритсак, кейин босқичга чиқамиз, лекин буни амалга ошириш жуда қийин бўлади. Шунга қарамай, мен жамоамга ишонаман ва охиригача кураш олиб борамиз. “Ал Айн” яхши жамоа, аммо улар билан бемалол ўйнаса бўлади”.

Златко Далич (“Ал Айн” бош мураббийи):
“Ярим финалга чиқиш учун қулай имкониятга эгамиз. Фақат бунинг учун бугунги ўйинни яхши ўтказиб олишимиз керак. Дастлабки баҳсда шогирдларим чиройли ўйин кўрсатишди, бу сафар ҳам шундай бўлади деб умид қиламан. “Ал Иттиҳод” иккита тўп фарқини йўққа чиқариш учун бор кучи билан олдинга ташланади. Бу эса ўз навбатида бизга қарши ҳужумлар учун йўл очади”.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика