Latest news

15:33Диёр Холматов голини нега Асенсио услубида нишонлагани ҳамда топ-5 чемпионатга йўл олиши ҳақида гапирди  4 15:07Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлди, клублар келишувга эришди  1 14:39"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда  2 14:10Брайан Риаскос: "Ҳужумдаги исталган позицияда ўзимни қулай ҳис қиламан"  3 14:03Самарқандда синмайдиган анъана, енгилмас Абрамов "армияси" ва уча олмаётган "қалдирғочлар" — “Динамо” ва “Бунёдкор” тўқнашувидан олдин  4 13:44"Челси" Коло Муани борасида ПСЖ билан музокараларни бошлади  2 13:17Макелеле фаолиятида муҳим ўрин тутадиган мураббий кимлигини айтди  0 12:50Бахтиёр Қосимов: "Ўз майдонимизда "Динамо" илк мағлубиятини қабул қилиб олади"  4 12:28Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"  4 12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  3 11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  10 11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  1 10:40Криштиану Роналду яқин кунларда янги шартнома имзолайди  1 10:07Яна икки нафар футболчимиз Қозоғистон клубини тарк этди  3 09:38“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт  8

ОЧЛ. "Насаф" "Ал Виҳдат" билан дуранг ўйнаб, нимчорак финалга йўл олди News

ОЧЛ. "Насаф" "Ал Виҳдат" билан дуранг ўйнаб, нимчорак финалга йўл олди

Осиё Чемпионлар лигасининг 6-туридан ўрин олган "Ал Виҳдат" - "Насаф" учрашуви якунланди.

ОЧЛ. "Ал Виҳдат" - "Насаф" 2:2

Голлар: Марко Станоевич (Ойбек Бозоров) 3', Муҳаммад Анас (Ҳолид Ассам) 34', Ҳусайн Норчаев 59', Муҳаннад Маҳмуд (Муҳаммад Анас) 82'

"Ал Виҳдат": 1.Аҳмад Наввас, 2.Муҳаммад Али Буҳашеш, 4.Муҳаммад Алдмери, 7.Мунтер Умар (6.Муҳаннад Маҳмуд 75'), 16.Ферас Шилбая, 18.Тариқ Ҳаттаб, 90.Аҳмад Самир, 10.Аҳмад Наваф (5.Аҳмад Тоир) 75', 8.Ҳолид Ассам (15.Анас Ҳамад 60'), 20.Кларенс Жуниор, 21.Муҳаммад Анас

Захира: 44.Тамер Солиҳ, 88.Мурод Арафат, 17.Умар Аҳмад, 19.Даниал Аҳмад, 3.Муҳаннад Ҳаир, 11.Аҳмад Элиас, 25.Малик Муҳаммад

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 92.Умарбек Эшмуродов (с), 7.Шароф Муҳитдинов, 8.Дилшод Саитов, 18.Баҳром Абдураҳимов (6.Муродбек Раҳматов 90+1'), 22.Акмал Мозговой, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 9.Иван Соловьёв (17.Суҳроб Нуруллоев 63'), 10.Ҳусайн Норчаев (99.Семир Смайлагич 63')

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 13.Азамат Сойибов, 23.Сардор Садуллаев, 20.Шаҳзод Акрамов, 27.Зафармуродж Абдираҳматов, 30.Азиз Ҳолмуродов, 70.Аслиддин Турсунпўлатов

Огоҳлантиришлар: Ферас Шилбая 10', Кларенс Жуниор 43'

Al-Wehdat

Mohammed Anas - 34', Mohannad Abu Taha - 82'

AFC Champions League Grp. E . Round 6

27/04/2022, 23:15

2
:
2
Finished

Nasaf Qarshi

Marko Stanojevic - 3', Khusayin Norchaev - 59'

45'
90'
9'  Feras Shelbaieh
34'  Mohammed Anas
34'  Khaled Assam
43'  Clarence Bitang
61'  Khaled Assam (Anas Hamad)
75'  Munther Abu Amarah (Mohannad Abu Taha)
75'  Ahmed Nawaf Sariweh (Ahmad Haikal)
82'  Mohannad Abu Taha
3'  Marko Stanojevic
3'  Oybek Bozorov
59'  Khusayin Norchaev
63'  Ivan Soloveev (Sukhrob Nurulloev)
63'  Khusayin Norchaev (Semir Smajlagic)
90'  Bakhrom Abdurakhimov (Murodbek Rakhmatov)


90+4. Ўйин якунланди! "Насаф" кейинга босқичга чиқди!

90+3. Станоевичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтариб юборди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Аҳмад Самирнинг хавфли зарбасини Абдувоҳид ажойиб тарзда қайтариб юборди!

"Насаф" жарима майдончаси ичида амалга оширилган хавфли вазият якунида Муҳаннад Маҳмуд гол уриб кетди.

82. ГОЛ! "Ал Виҳдат" ҳисобни тенглаштирди!

74. Анас Ҳамаднинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбасини Неъматов қайтариб юборди.

71. Аҳмад Самирнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.

70. Яна "Ал Виҳдат" дарвозаси олдида палапартиш ҳолат юзага келди, аммо ушбу вазиятдан ҳам қаршиликлар унумли фойдалана олишмади.

65. Голдан сўнг икки жамоа вакилларида ҳам қатор вазиятлар юзага келди, аммо ҳозирча ҳисоб ўзгармади.

Бурчакдан узатилган тўпдан сўнг "Ал Виҳдат" ҳимоячилари палапартишликка йўл қўйди, ушбу вазиятдан эса Ҳусайн унумли фойдаланиб, гол урди!

59. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Норчаев ҳисобни оширди!

55. "Насаф" иккинчи бўлимда тўп назорати бўйича устунликни ўз қўлига олган.

51. "Ал Виҳдат" дарвозасининг олдида қаршилик футболчилар хавфли вазият юзага келтиришди, аммо рақиб ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.

48. Аҳмад Самирнинг "чаён" услубида берилган зарбаси ноаниқ кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+5. Биринчи бўлим якунланди!

45+2. Бўлим давомида "Насаф" футболчиларига бир неча марта қўполлик ишлатилди. Ҳозир ҳам Норчаевга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

43. "Насаф" футболчилари ўз жарима майдончалари ичида хавфли ўйнашмоқда. Неъматов бош билан зарба бераман деб сал қолса тўпни рақибга бериб юбориш мумкин эди, ҳайриятки ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди...

40. ЗАРБА! Ҳусайн Норчаев рақиблардан тўпни олиб қўйиб дарвоза томон зарба берди, аммо, лекин, бироқ тўп бироз ноаниқ кетди...

38. Аҳмад Самирга пас узатилди, у катта тезликда олдинга ўтиб, тўпни олди ва Неъматовдан ўтди, ўткир бурчакдан берилган зарба эса ноаниқ кетди.

Чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Муҳаммад Анас боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

34. ГОЛ! "Ал Виҳдат" ҳисобни тенглаштирди!

32. Учрашув темпи дастлабки дақиқаларга қараганда бироз тушган.

26. "Насаф" ҳимояси ҳозирча ишонч билан ҳаракат қиляпти. Жамоа вакиллари "Ал Виҳдат" ҳужумларини бартараф этишмоқда.

21. Ҳар икки жамоа вакиллари ҳам тўп назоратини ўзларига олишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча ўйинда тенглик.

15. Учрашув темпи ўрта даражада. Ҳар икки вакиллари ҳам навбатма-навбат олдинга боришга интилмоқда.

7. ЗАРБА! Шароф Муҳитдиновнинг жарима зарбасидан йўллаган тўпини дарвозабон билан қийинчилик билан қайтариб юборди.

5. "Ал Виҳдат" энди ҳужумга интилмоқда.

"Насаф" тезлик билан олдинга ўтди, Ойбек Бозоров тўпни ўзи билан олиб юрди, у дарвоза томон зарба бермади, Марко Станоевич тўпни олгач, узоқ масофадан дарвозага зарба берди ва супер гол муаллифига айланди!

3. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Насаф" ҳисобни очди!

2. "Ал Виҳдат" чап қанотдан олдинга ўтди, бироқ ҳужум хавфли кўриниш олмади.

Ушбу учрашувни Телеграмда кўрмоқчи бўлсангиз ушбу линк орқали томоша қилишингиз мумкин. Каналга обуна бўлинг! 

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

- Учрашув Тошкент вақти билан 22:15 да бошланади. 

Rating: +107   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика