ОЧЛ. "Ал Ҳилол" футболчилари бир дақиқалик сукут сақлашмади
22 feb 2018 14:41
News
ОЧЛ. "Ал Ҳилол" футболчилари бир дақиқалик сукут сақлашмади
Уммон пойтахти Мускатда бўлиб ўтган "Истиқлол" - "Ал Ҳилол" баҳсидан олдин Эрондаги авиаҳалокат сабаб бир дақиқалик сукут сақлашга келишиб олинганди.
Бироқ Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби футболчилари бир дақиқалик сукут сақлаш учун майдон марказига келишмади, ҳамма ўз жойида туриб олди. Ҳатто ҳакамлар ҳам уларни чақиришга уриниб кўришди, бироқ бу ҳам ўхшамади.
Маълумки, ўтган ҳафтанинг якшанба куни Эронда туманли об-ҳаво сабаб самолёт қулаб тушган ва бунинг оқибатида 66 киши ҳалок бўлганди. Ўйинда "Истиқлол" рақиб устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди ва мағлубият сабаб "Ал Ҳилол" бош мураббийи Рамон Диас дарҳол ишдан олинди.

Link :
Source : persianfootball.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments