Latest news

15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  10 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  8 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  2 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  11 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  9 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  6 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  11 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  29 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  4 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2

ОЧЛ. "Пахтакор" меҳмонда "Ал Айн"дан устун келди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди News

ОЧЛ. "Пахтакор" меҳмонда "Ал Айн"дан устун келди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди

ОЧЛнинг 5-тури доирасидаги "Ал Айн" - "Пахтакор" баҳси бўлиб ўтди.

"Ал Айн" - "Пахтакор" 1:3

21:00 | "Ҳазза бин Хайид" стадиони

Ҳакамлар: Адҳам Маҳадмеҳ, Мустафо Калаф, Аҳмад Моаннес (Иордания), Рё Танимото (Япония).

VAR: Жумпей Иида (Япония).

AVAR: Аҳмад Файсал (Иордания).

Назоратчи: Исмоил Сафири (Эрон). 

Комиссар: Шун Китамура (Япония).

Гол: Эйса Ҳалфан 18, Ҳожимат Эркинов 54, 1:1, Ҳожимат Эркинов 62, 1:2, Драган Черан 78

"Ал Айн": Муҳаммад Бу Санда, 4. Муҳаммад Али Шокир, 8. Муҳаммад ал-Балуши (30. Ҳазем Муҳаммад,82), 10. Алехандро Ромеро, 11. Бандар ал-Аҳбоби, 27. Султон ал-Шамси (  20. Матиас Паласиос, 62), 40. Ҳолид Али ал-Балуши, 42. Жонатас Сантос, 66. Мансур Саид (16. Ҳолид ал-Ҳошими,62), 70. Ален Траоре (2. Фалаҳ Волид,82), 90. Эйса Ҳалфан (99. Жосна Лоулендо, 66)

Захирадагилар: 6. Яҳё Нодир, 12. Султон ал-Мантери, 13. Аҳмад Барман,  44. Саид Жума, 

"Пахтакор": 36. Павел Павлюченко, 88. Шаҳод Азмиддинов (Пўлатхўжа Холдорхонов,90), 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Дилшод Саитов, 27. Сардор Собирхўжаев, 28. Диёр Холматов, 2. Беҳрузбек Асқаров, 8. Азизбек Турғунбоев (Муҳаммадали Ўринбоев, 90), 20. Хожимат Эркинов (Достонбек Ҳамдамов,86), 10. Драган Черан.

Захирадагилар: Никита Шевченко, Санжар Қувватов, Достон Турсунов,  Суннатилла Поёнов,   Саидмуҳаммад Саиднуруллаев, Усмонов, Кими Мерк.

Огоҳлантириш: Шаҳзод Азмиддинов ("Пахтакор") 10, Мансур Саид  ("Ал Айн") 19, Беҳруз Асқаров ("Пахтакор" 45+2), Жосна Лоулендо ("Ал Айн") 69

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Шаҳзод Азмиддинов ўрнига Пўлатхўжа Холдорхонов, Азиз Турғунбоев ўрнига Муҳаммадали Ўринбоев тушди. 

86. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Ҳожимат Эркинов ўрнига Достонбек Ҳамдамов тушди. 

82. ЎЗГАРИШ. "Ал Айн", Ален Траоре ўрнига Фалаҳ Волид, Муҳаммад Ал Блуши ўрнига Ҳазем Аббос Муҳаммад тушди. 

78. ГОООООООООООООООООЛ. "Ал Айн" ҳимояси бугун "шерлар"га ем бўлмоқда. Ҳожимат Эркинов яна катта саҳнага чиқди ва бу сафар Черанга қулай имконият яратиб берди. Черандан ажойиб гол, 1:3

72. СЕЕЕЕЙВ. "Ал Айн" жарима зарбасини ишлади. Юқорилатиб узатиб берилган тўпни Ал Блуши боши билан дарвозага йўллади. Павлюченкодан қойилмақом сейв. У юқори тўққизликка қараб кетаётган тўпни қайтарди. 

66. ЎЗГАРИШ. "Ал Айн" Эйса Ҳалфан ўрнига Жосна Лоулендо тушди

62. ГООООООООООООООООООЛ. Яна Ҳожимат Эркинов. "Ал Айн" ҳимоячисини кўрдим демай алдади, дарвозабонни ҳам чалғитди ва кучли зарба билан гол урди. Эркинов бугун "шерлар"нинг ҳалоскори.

54. ГООООООООООООООООООООЛ. "Пахтакор" ҳисобни тенглаштирди. Саитов-Черан-Эркинов комбинацияси гол билан тугади, 1:1. Ҳожимат Эркинов жарима майдончаси ичида жуда совуққон ўйнади ва дарвозани ишғол қилди. 

48. ЗАРБА. Сантоснинг зарбаси "Пахтакор" дарвозаси тепасидан ўтиб кетди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45+2. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Беҳруз Асқаров

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

42. Хожимат Эркиновдан зарба. Ноаниқ. 

37. Черан зарба бериб кўрди. Амирлик ҳимоячилар тўп йўлига қалқон бўла олди. 

31. Ўйинда темп пасайди. "Пахтакор" вазиятни тенглаштиришга ҳаракат қиляпти. Аммо ҳаракатлар самарасиз кечмоқда. 

22. "Пахтакор" дастлабки 15 дақиқаликда ёмон таассурот қолдирмаганди. 2та қулай вазиятдан фойдалана олмади. Рақиб эса иккинчи вазиятни гол билан якунлади. 

19. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Ал Айн", Мансур Саид

18. ГОЛ. "Ал Айн" "Пахтакор"нинг 2та ҳужумига 1та ҳужум ва гол билан жавоб қайтарди. Бандар Муҳаммаднинг ўртадан берган қулай узатмасини Эйса Ҳалфан осонгина голга айлантирди.

17.ЗАРБАААААААААААААА. Саитовнинг етказиб берган тўпини Холматов дарвозага йўллади. Зарба хавфли лекин ноаниқю 

15. ЗАРБАААААААА. Драган Черан 17 метрлардан аниқ зарба йўллади. Бу Санда тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Хожимат Эркинов дарвозага йўллаб гол урди. Аммо Эркинов бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди. 

13. "Ал Айн" "шерлар" дарвозаси олдида хавфли вазият яратди. Эйса Халфан кириб бориб "Пахтакор" футболчиларини алдашга киришиб кетди. Ҳимоячилар ўз ишини яхши бажарди. 

13. Тўп назорати мезбонларда. 

11. ЗАРБА. Бандар Ал Аҳбобининг жаримадан йўллаган зарбасини "Пахтакор" посбони Павлюченко қайтарди. 

10. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Шаҳзод Азмиддинов

7. Икки жамоа ҳам навбати билан олдинга ўтмоқда. Лекин ҳимоячилар ҳозирча хатосиз ҳаракат қилмоқда. 

Ўйинга старт берилди. 

- Учрашув бошланишига барча нарса шай. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика