Latest news

22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  4 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  49 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  2 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  5 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  23 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  2 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  3 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  10

ОЧЛ. 5-тур рамзий терма жамоаси News

ОЧЛ. 5-тур рамзий терма жамоаси

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.

Одатимизга кўра Ўзбекистон клублари футболчиларидан тузилган рамзий терма жамоани тузиб чиқдик.

Дарвозабон
Элдорбек Суюнов ("Насаф")


Дарвоза "Насаф" посбони Элдорбек Суюновга топширилди. Бу турда Суюнов ўзининг ишончли ўйини билан шерикларига намуна бўлди. Элдорбек гол ўтказди, лекин бир неча бор ўз дарвозаси томон йўлланган хавфли зарбаларни қайтариб турди.



Ҳимоячилар
Мақсуд Каримов ("Насаф")
Даврон Ҳошимов ("Пахтакор")
Салим Мустафоев ("Локомотив")
Камолиддин Тожиев ("Пахтакор")



"Насаф" вакили Мақсуд Каримов ОЧЛ тарихидаги энг тезкор голлардан бирига муаллифлик қилди. Биринчи дақиқадаёқ Каримов бурчакдан оширилган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Қолган дақиқаларда эса "Ал Айн"нинг легионер ҳужумчиларига ўйин бермасликка ҳаракат қилди. Хатолар бўлди, лекин кўп вазиятларда Мақсуд ишончли ўйнади.

"Пахтакор" клуби БААда "Ал Жазира"ни 3:1 ҳисобида таслим қилди. "Шерлар" ҳимоячиси Даврон Ҳошимов ўнг қанотда доимгидек фаол ўйнади. Жамоа сардори Камолиддин Тожиев эса марказда анча яхши ҳаракат қилди.

Салим Мустафоев "Ал Наср" билан сафардаги ўйинда жамоасининг ҳимоясида фаол ўйнади. Ўнг қанотда рақибнинг ҳужумларини қайтаришди ва ҳужумларни бошлашда Салим шерикларига ёрдам бериб турди. 



Ярим ҳимоячилар
Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")
Сервер Жепаров ("Локомотив")
Шерзод Каримов ("Пахтакор")
Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор")


Шерзод Каримов "Ал Жазира" дарвозасига супергол уришга муваффақ бўлди. Учрашув давомида Шерзод бир нечта хавфли ҳужумларни ташкил қилишда яхши ўйнади. Жалолиддин Машарипов чап қанотда фаол бўлди. Унда гол уриш учун қулай имконият бўлганди, бироқ зарба бироз ноаниқ кетди.

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Жавлон Иброҳимов узоқ танаффусдан сўнг яна асосий таркибга қайтди. Жамоа 0:2 ҳисобида ютқазганига қарамай Жавлон учрашувда бошқаларга нисбатан камроқ хато қилди.


Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси жароҳатидан қутулиб яна аввалги савиясига қайтмоқда. Сервер жамоанинг ҳужумларини бошлашда анча фаол ҳаракат қилмоқда. Айнан унинг бурчакдан узатган тўпидан сўнг Темурхўжа гол урди.



Ҳужумчилар
Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив")
Игорь Сергеев ("Пахтакор")



Темурхўжа Абдухолиқов ОЧЛда ўзининг 3-голини уриб "Локомотив"га жуда муҳим бўлган бир очкони олиб берди. Абдухолиқов иккинчи бўлимда бурчакдан узатилган тўпни рақиб дарвозасига йўллаб ҳисобни тенглаштирганди.

Игорь Сергеев эса "Ал Жазира" дарвозасига 2та гол уриб ОЧЛдаги голлари сонини 5тага етказиб олди. Ҳужумчи БААда жуда ҳам фаол ўйнади. Рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйиб кучли зарба билан гол урди, баҳс охирида эса ўзи пенальти ишлаб ўзи уни аниқ амалга оширди.


Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика