Latest news

22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  0 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  2 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  3 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  23 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  8 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0

ОЧЛ. 4-тур рамзий терма жамоаси News

ОЧЛ. 4-тур рамзий терма жамоаси

Куни кеча Осиё чемпионлар лигаси 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Одатимизга кўра якунланган турда ўзини кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик. Ушбу терма жамоадан фақат Ўзбекистон клубида ўйнаётган футболчилар ўрин олган.



Бу турда клубларимиз орасида фақат "Локомотив" ғолиб бўлди. Шу боис ушбу клубдан энг кўп вакил рамзий терма жамоага киритилди. Дарвозани Игнатий Нестеровга топширди. Тажрибали посбон иккинчи бўлимда рақибнинг бир қатор зарбаларини қайтаришга эришди ва ўз дарвозаси даҳлсизилигини сақлаб қолди.



Ҳимояга Салим Мустафоев ва Ислом Тўхтахўжаев жойлаштирилди. Иккала футболчи ҳам "Сепахон"га қарши баҳсда рақиб ҳужумчиларига етарлича қаршилик кўрсатишди. "Насаф" "Ал Жайиш" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Шерзод Аъзамов ҳимояда ишончли ўйнади. "Пахтакор" ўнг қанот ҳимоячиси Даврон Ҳошимов ўз қанотида яхши ўйнади. Ўтказилган голларда Ҳошимовнинг айби бўлмади.




Ярим ҳимояда "Насаф"нинг ва "Локо"нинг икки футболчиси ўрин олди. Артур Геворкян бу турда жуда фаол ўйнади, бироқ унинг ташкил этган ҳужумлари гол билан тугамади. Эркин Бойдуллаев эса одатдагидек таянч ярим ҳимоясида ишончли ўйнади. "Темирйўлчилар" сафида бу ишни Кахи Махарадзе бажарди ва "Сепахон"га гол уриш имконини бермади. Сервер Жепаров учрашув давомида етакчилардан бири бўлди. Унинг заргарона пасидан сўнг Темурхўжа учрашувдаги ягона голни урди. "Пахтакор" сафида "Тракторсози"га қарши ўйинда энг яхши ҳаракат қилган футболчи бу Жалолиддин Машарипов бўлди. Чап қанотда рақибларга тинчлик бермаган Машарипов рамзий термадан ўрин олди.



Ҳужумга "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовни муносиб деб топдик. У иккинчи бўлимда Жепаровнинг пасидан сўнг дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб жамоасига 3 очко келтирган гол муаллифига айланди.



4-тур рамзий терма жамоаси
Дарвозабон:

Игнатий Нестеров ("Локомотив")

Ҳимоячилар:
Шерзод Аъзамов ("Насаф")
Салим Мустафоев ("Локомотив")
Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив")
Даврон Ҳошимов ("Пахтакор")

Ярим ҳимоячилар:
Эркин Бойдуллаев ("Насаф")
Сервер Жепаров ("Локомотив")
Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")
Кахи Махарадзе ("Локомотив")
Артур Геворкян ("Насаф")

Ҳужумчи:
Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив")


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика