Latest news

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  3 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  3 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  7 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  8 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

ОЧЛ-2022. "Насаф" февраль эмас, сентябрь ойида ўйнайдими? News

ОЧЛ-2022. "Насаф" февраль эмас, сентябрь ойида ўйнайдими?

ФИФА шу кунларда 2023 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати БААда ўтказилишини эълон қилади.

Қарор анча олдин қабул қилинган эди. Фақат расмиятчилик қолди.

Шундай экан, 2023 йилнинг февралида ОФК Чемпионлар лигаси ўйинлари ўтказилмайди. Биринчидан, ФИФА учун ОФК клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадиган вакилини аниқлаб олиши керак. Олдинги турнир ғолиби ("Ал Ҳилол")нинг иштирок этиш варианти эса ФИФАни қониқтирмайди. Ҳатто, бу ФИФАни қониқтирганда ҳам, ОЧЛнинг ғарбий минтақасидаги ўйинлар февралда ўтказилмасди, сабаби "Ал Ҳилол" бир вақтнинг ўзида иккита турнирда иштирок эта олмайди. Иккинчидан, иккита клублар ўртасидаги ЖЧга бир хил клубни жўнатиш Осиёнинг бошқа жамоаларига адолатсизлик бўлар эди. Бу ҳам спорт, ҳам молиявий нуқтаи назардан адолатсизлик.

ОФК эндиликда Чемпионлар лигаси мусобақасини якунлаш учун календардан янги саналарни қидирмоқда. Жаҳон чемпионатининг 18 ноябрда бошланиши ҳисобга олинса, иккита асосий вариант бор — 2022 йилнинг сентябрь ёки 2023 йилнинг январь ойи. Аммо, иккинчи вариантга БАА ва Саудия Арабистони вакиллари фаол тарзда қаршилик қилишмоқда. Уларга Чемпионлар лигаси ўйинлари январь ойида Ироқда бўлиб ўтадиган Кўрфаз Кубоги мусобақасига тўғри келиб қолиши мумкинлиги ёқмаяпти.

Шундай экан, 2022 йилнинг сентябрь ойи Чемпионлар лигаси ўйинлари учун энг мақбул вақтга ўхшайди ва "Насаф" айнан шу вақтга ҳозирлик кўриши керак", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика