ОЧЛ-2021. Австралия клуби Тошкентга келмайди. Энди нима бўлади?
05 jun 2021 12:49
News
ОЧЛ-2021. Австралия клуби Тошкентга келмайди. Энди нима бўлади?
Кеча Австралия клублари бу йилги ОЧЛда иштирок этишдан бош тортишгани ҳақида хабар чиқди. Буни ОФК расман эълон қилди.
Тошкентда бўладиган "H" гуруҳида "Сидней" иштирок этиши керак эди. Бироқ энди унинг ўрнида Таиланднинг "Чианграй Юнайтед" клуби иштирок этади.
Тошкентда 23 июнь куни "Чианграй" ва Жанубий Кореянинг "Тэгу" клублари ўртасидаги плей-офф баҳси бўлиб ўтиши керак эди. "Синдей" Тошкентга келмагани учун "H" гуруҳида битта жой бўшади ва ўша ўринни Таиланд клуби эгаллайди. "Тэгу" эса ўз-ўзидан "I" гуруҳига жойлашади. Бу ҳақда Алишер Никимбаев ҳам телеграмдаги ўз каналида ёзиб қолдирди.
Ҳозирча ОФК бу хабарни расман тасдиқлагани йўқ. Бироқ Тошкентдаги ишчи гуруҳ юқоридаги вазиятга тайёргарлик кўрмоқда.
"H" гуруҳи
"Чонбук Хюндай Моторс" (Ж.Корея)
"Гамба Осака" (Япония)
"Тампинес Роверс" (Сингапур)
"Чианграй Юнайтед" (Таиланд)
"I" гуруҳи
"Кавасаки Фронтале" (Япония)
"Бейжинг Гоан" (Хитой)
"Юнайтед Сити" (Филиппин)
"Тэгу" (Ж.Корея)
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments