ОЧЛ-2020 плей-офф. "Локомотив" ва бронза медали соҳиби қайси клубларга қарши ўйнаши маълум News

ОЧЛ-2020 плей-офф. "Локомотив" ва бронза медали соҳиби қайси клубларга қарши ўйнаши маълум

Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида ОЧЛ-2020 плей-офф босқичидаги жуфтликлар ҳақида маълумот берди.

Унга кўра Ўзбекистон вице-чемпиони "Локомотив" клуби дастлаб ўз майдонида Тожикистон чемпиони "Истиқлол" клубини қабул қилади. Агар "Истиқлол" мағлуб этилса гуруҳ босқичига чиқиш учун Саудия Арабистони чемпионатида 4-ўринни эгаллаган "Ал Аҳли" клуби билан сафарда ўйин ўтказилади. Айнан мана шу баҳс ғолиби гуруҳ босқичига йўл олади.

Ўзбекистон чемпионатида учинчи ўринни эгаллайдиган клуб ҳам дастлаб ўз майдонида Ироқнинг "Ал Завра" клубини қабул қилади. Бу баҳсда ғолиб чиққан жамоа сафарда БАА Про-лигасида 4-ўринни олган "Ал Айн" билан гуруҳ босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боради.


ОЧЛ-2020 плей-офф босқичи
21 январь

"Локомотив" - "Истиқлол" (Тожикистон)
"Бунёдкор" ёки "Сўғдиёна" - "Ал Завра" (Ироқ)

28 январь
"Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) - "Локомотив" ёки "Истиқлол"
"Ал Айн" (БАА) - "Бунёдкор" ёки "Сўғдиёна" ёки "Ал Завра"

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика