Latest news

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  3 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

ОЧЛ-2020. "Пахтакор" 20 кун ичида 7та ўйин ўтказиши мумкин News

ОЧЛ-2020. "Пахтакор" 20 кун ичида 7та ўйин ўтказиши мумкин

Tags :  ОЧЛ-2020
3 июнь куни ОФК Ғарбий Осиё аъзолари билан Чемпионлар лигаси формати ва янги саналар борасида музокара ўтказганди.

Ўшанда барча бир фикрга келгандек эди, аммо ҳозирга қадар ҳеч қандай расмий хабар чиқмади. 

Бу орада янги тахмин пайдо бўлди. Унга кўра 16 та клуб битта мамлакатда йиғилади ва 4та стадионда гуруҳ босқичи ва 1/8 финал, чорак ва ярим финал ўйинларини ўтказишади. 

Шу тариқа тўртта босқич ўйинлари уч ҳафта ичида бўлиб ўтади - 14 сентябрдан 3 октябргача. Ҳар бир клуб ўзининг илк ўйинидан 4 кун аввал ўша мамлакатга етиб бориши керак, шунда делегация аъзолари коронавирус учун тест топширишга улгуришади. Яъни масалан, "Пахтакор" 10 сентябрь куни мамлакатга етиб борса, тест топширса ва "Ал-Ҳилол" билан ўйинга тайёргарликни олиб борса ва 14 сентябрь куни ўйин ўтказади. Ўша куни А гуруҳидаги ўйинлар ҳам бўлиб ўтади. "С" ва "D" гуруҳи ўйинлари бир кундан кейин ўтказилади. 

Кейинчалик клублар ҳар уч кунда ўйин ўтказади:

"А" ва "В" гуруҳи - 17 сентябрь, 20 сентябрь, 23 сентябрь,

"C" ва "D" гуруҳи - 18 сентябрь, 21 сентябрь, 24 сентябрь. 

1/8 финал ўйинлари 26 сентябрь ("А" ва "В" гуруҳи) ва 27 сентябрь ("С" ва "D" гуруҳи) кунлари бўлади. Чорак финаллар - 30 сентябрь. Ярим финал - 3 октябрь. 

Бу тақвим ҳозирча расман тасдиқланмаган. 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика