Latest news

12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  1 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  0 12:03Роҳатижон  1 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  2 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  5 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  20 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3

ОЧЛ-2018. “Насаф” – “Персеполис”. Ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида News

ОЧЛ-2018. “Насаф” – “Персеполис”. Ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида

2 апрель душанба куни Қаршидаги “Марказий” стадионда, “Насаф” ҳамда Эроннинг “Персеполис” клублари ўртасида ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичининг 5-тур учрашуви бўлиб ўтади.

Учрашув соат 19:30да бошланади.

Ушбу учрашувдан бир кун аввал, яъни эртага якшанба куни ўйинолди расмий тадбирлар бўлиб ўтади.

“Персеполис” вакиллари иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани соат 12:00да бошланади. Унда жамоа бош мураббийи ва жамоанинг бир нафар футболчиси иштирок этишади.  

"Насаф" устози ва бир нафар футболчи иштирокидаги матбуот анжумани эса 12:30да бошланади.

Ўйинолди матбуот анжуманлари “Марказий” стадионнинг анжуманлар залида бўлиб ўтади.

Шу куни ҳар иккала клуб расмийлари иштирокидаги йиғилиш (митинг) соат 13:30да бошланади. Йиғилиш ҳам “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. Унда бир қатор ташкилий масалалар қатори, бўлажак учрашувда жамоаларнинг қандай либосларда майдонга тушишига аниқлик киритилади.

“Насаф”нинг ўйинолди расмий машғулоти эртага  соат 18:30да бошланади.

“Персеполис” жамоасининг ўйинолди расмий машғулоти эса соат 19:30да бошланади. Ўйинолди расмий машғулотлари ҳам  “Марказий” стадионда ўтказилади.

Журналистларга расмий машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқасини кузатиш имконияти берилади.

Ўйинолди матбуот анжуманларида ва жамоаларнинг расмий машғулотларида клуб томонидан аккредитациядан ўтган журналистлар иштирок этишлари мумкин.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика