Latest news

07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  26 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14

ОЧЛ-2018. "Насаф" – "Ал Васл". Ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида News

ОЧЛ-2018. "Насаф" – "Ал Васл". Ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида

20 февраль, сешанба куни “Насаф” ҳамда БААнинг “Ал Васл” клублари ўртасида ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичининг 2-тур учрашуви бўлиб ўтади.

"Марказий" стадионда ўтказиладиган учрашув соат 18:00да бошланади.

Ушбу учрашувдан бир кун аввал, яъни 19 февраль, душанба куни ўйинолди расмий тадбирлар бўлиб ўтади.

Демак, соат 11:30да бошланадиган ўйинолди матбуот анжуманининг дастлабки қисмида, “Ал Васл” вакиллари иштирок этишади.

"Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ва бир нафар ўйинчи иштирокидаги матбуот анжумани эса 12:00да бошланади.

Ўйинолди матбуот анжуманлари “Марказий” стадионнинг анжуманлар залида бўлиб ўтади.

Шу куни ҳар иккала клуб расмийлари иштирокидаги йиғилиш (митинг) соат 13:00да бошланади. Йиғилиш ҳам “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. Унда бир қатор ташкилий масалалар қатори, 20 февраль куни бўладиган учрашувда жамоаларнинг қандай либосларда майдонга тушиши ўзаро келишиб олинади.

“Насаф”нинг ўйинолди расмий машғулоти шу куни соат 17:00да бошланади.

“Ал Васл” жамоасининг ўйинолди расмий машғулоти эса соат 18:00да бошланади. Ўйинолди расмий машғулотлари ҳам  “Марказий” стадионда ўтказилади.

Журналистларга расмий машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқасини кузатиш имконияти берилади.

Ўйинолди матбуот анжуманларида ва жамоаларнинг расмий машғулотларида клубимиз томонидан аккредитациядан ўтган журналистлар иштирок этишлари мумкин.

“Насаф” ПФК матбуот хизмати

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика