Latest news

11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  0 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  1 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  16 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  95 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  4 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  6 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  3 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  48

ОЧЛ-2016. "Шандонг Луненг" ва "Сеул" чорак финалда News

ОЧЛ-2016. "Шандонг Луненг" ва "Сеул" чорак финалда

Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган икки учрашув якунланди.

"Сидней" ва "Шандонг Луненг" ўртасидаги ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Бир ҳафта олдин Хитойдаги ўйин 1:1 ҳисоби билан тугаганди. Шу боис сафарда кўпроқ гол урган "Шандонг Луненг" чорак финалга йўл олди. Ушбу баҳсни ҳамюртимиз Илгиз Танташев бошқариб борди.

"Сеул" - "Урава Ред Даймондс" учрашуви эса драматик тарзда кечди. Япониядаги баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучишганди. Бугунги ўйиннинг асосий вақтида "Сеул" 1:0 ҳисобида ғолиб бўлди. Қўшимча бўлимларда томонлар иккитадан гол уришди. ОФК регламентига кўра қўшимча таймларда урилган голларга сафардаги гол қоидаси риоя қилмайди. Шу боис жамоалар ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Унда омад "Сеул"га кулиб боқди - 7:6.


1/8 финал. Жавоб учрашуви
"Сидней" - "Шандонг Луненг" 2:2
Голлар:
ОНил 2, Грант 46 - Монтилло 12, Хао Жунмин 90

"Сеул" - "Урава Ред Даймондс" 3:2 (пенальтилар серияси 7:6)
Голлар
: Дамьянович 29, Адриано 94, Го Йо Хан 120+2 - Таданари Ли 112, 115.

Кеча "Чонбук Моторс" (Жанубий Корея), "Шанхай SIPG" (Хитой) клублари ҳам чорак финалга чиқишганди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика